Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.1994 й. ПФ-794-сон "Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи "Савдогар" акционерлик тижорат банкини ташкил этиш ҳақида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.03.1994 й.

N ПФ-794



САВДО ВА ТИЖОРАТГА КЎМАКЛАШУВЧИ

“САВДОГАР” АКЦИОНЕРЛИК ТИЖОРАТ

БАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА


Аҳолининг товарларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва улар билан ички бозорни тўлдириш, шунингдек республика савдо тармоғи фаолиятини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:


1. Савдо ва тижоратга кўмаклашувчи “Савдогар” акционерлик тижорат банки ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари республиканинг савдо ташкилотларига хизмат кўрсатишдан, савдо ташкилотлари билан халқ хўжалиги бошқа тармоқлари корхоналарир ўртасидаги савдо-харид операциялари ва ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашдан иборат деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, “Ўзбексавдо” уюшмаси, “Ўзкооптайёрловсавдо”, “Ўзбекбирлашув” ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки савдо ва тижоратга кўмаклашувчи “Савдогар” акционерлик тижорат банкининг муассислари бўлиши таклиф этилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки савдо ва тижоратга кўмаклашувчи “Савдогар” акционерлик тижорат банкини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам берсин.

4. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари савдо ва тижоратга кўмаклашувчи “Савдогар” акционерлик тижорат банки, шунингдек унинг филиаллари фаолияти учун зарур шарт-шароитни яратишда кўмаклашсинлар.

5. Вазирлар Маҳкамаси ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1994 й., 3-сон, 89-модда