Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.1993 й. 336-сон "Жамғарма банки муассасаларида омонатнинг янги турини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ОМОНАТНИНГ ЯНГИ ТУРИНИ ЖОРИЙ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси жaмғapмa банки муассасаларида пул маблағларини сақлашдан манфаатдорлигини ошириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1993 йил 1 июлдан бошлаб аҳолининг пул даромадларини улар бўйича йилига 80 фоиз миқдорда даромад тўлаган ҳолда 1 йил муддатга омонатларнинг депозит счётларига қабул қилиш жорий этилсин.
2. Депозит счёт бўйича омонатнинг энг оз миқдори 100 минг сўм этиб белгилансин.
3. Аҳолининг депозит счётларга қабул қилинган пул маблағлари қисқа муддатли кредит ресурслари сифатида тижорат банклари муассасаларида жойлаштирилсин ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларга шартнома асосида берилсин.
4. "Ўзжамғармабанк" депозит омонатлар бўйича операцияларни амалга ошириш қоидаларини ҳамда уларни тижорат банкларида ва хўжалик органларида жойлаштириш тартибини 5 кун муддатда ишлаб чиқсин.
Барча тижорат банкларига омонатларнинг шунга ўхшаш турини жорий қилиш тавсия этилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов