Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.1992 й. 223-сон "Аҳолининг Ўзбекистон жамғармалар банки муассасаларида сақланаётган омонатлари бўйича фоиз ставкаларини ошириш ҳақида"ги Қарори
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
05.05.1992 й.
N 223
АҲОЛИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ЖАМҒАРМАЛАР
БАНКИ МУАССАСАЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН
ОМОНАТЛАРИ БЎЙИЧА ФОИЗ СТАВКАЛАРИНИ
ОШИРИШ ҲАҚИДА
Нархларнинг эркинлаштирилиши муносабати билан аҳоли жамғармаларининг ўз қийматини йўқотишдан муҳофаза қилиш ва аҳоли пул маблағларини қўшимча равишда жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Аҳолининг Ўзбекистон давлат-тижорат жамғармалар банки муассасаларида сақланаётган омонатлари бўйича фоиз ставкалари қуйидаги миқдорларда оширилсин:
- йўқлаб олинадиган омонатлар бўйича - 2 фоиздан 3 фоизгача;
- сақланиш муддати белгиланган қуйидаги муддатли омонатлар бўйича:
1 йилдан 3 йилгача - 5 фоиздан 7 фоизгача;
3 йилдан 5 йилгача -7 фоиздан 10 фоизгача;
5 йилдан кўп бўлганда - 9 фоиздан 15 фоизгача.
ёшлар-мукофот омонатларига - 5 фоиздан 7 фоизгача;
мақсадли болалар ва тўпланадиган омонатларга - 9 фоиздан 15 фоизгача оширилсин.
2. Аҳолининг омонатлари бўйича фоиз ставкаларини оширишнинг асосий манбалари этиб аҳоли омонатларининг Ўзбекистон давлат банки ва тижорат банкларидаги кредит ресурслар сифатида жойлаштирилиши ҳисобига пайдо бўладиган жамғармалар банки муассасаларининг даромадлари ҳисоблансин.
3. Янги фоиз ставкаларини жорий этиш Ўзбекистон жамғармалар банки муассасаларида сақланаётган омонатларга 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга оширилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов