Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тери ва мўйна хом ашёсини сотиб олиш учун ҳисоб-китоб қилиш Тартиби (АВ томонидан 13.01.1999 й. 592-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.01.1999 й.

N 592

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

25.12.1998 й.

N 100-В


“ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ”

АССОСЦИАЦИЯСИ БИЛАН

КЕЛИШИЛГАН

20.01.1999 й.

N БХ-24-1878


Тери ва мўйна хом ашёсини сотиб

олиш учун ҳисоб-китоб қилиш

ТАРТИБИ


Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 декабрдаги “Республикада тери хом-ашёсини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-1025-сонли Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 декабрдаги 510-сонли “Тери хом ашёси харид қилишни ткомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан тузилган.


1. “Ўзбекчармпойабзали” ассоциацияси таркибидаги шуъба савдо-тайёрлов корхоналари ҳамда тери ва мўйна хом ашёсига қайта ишлов берувчи акциядорлик жамиятлари тери ва бошқа турдаги тери хом ашёларини сотиб оладилар ва тери топширувчилар билан қуйидаги шартларда ҳисоб-китоб қиладилар:

- “Ўзбекгўштсаноат” уюшмасидаги акциядорлик жамиятлари, деҳқон-фермер, ижара ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган шартномаларга асосан ҳисоб-китоб қилинади;

- жисмоний шахслар билан эса тери ва мўйна хом ашёсини қабул қилиш пайтида ҳисоб-китоб қилинади.


2. Қабул қилинган тери ва мўйна хом ашёлари учун тери ва мўйна топширувчилар билан қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади:

а) “Ўзбекгўштсаноат” уюшмасининг акциядорлик жамиятлари, деҳқон, фермер, ижара ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган шартномалар шартларига кўра нақд пулсиз тартибида тўлов топшириқномалари ёки амалдаги бошқа нақд пулсиз ҳисоб-китоблар шакллари билан ёки истеъмол молларини ўзаро сотиш (айирбошлаш) тартибида. Деҳқон ва фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китоблар нақд пулга ҳам амалга оширилиши мумкин;

б) жисмоний шахслар билан:

- омонат шохобчалари мавжуд банк муассасаларида алоҳида ҳисобварақларда очиладиган омонатларга пул ўтказиш йўли билан, бунда банк хизмати учун ҳақ тайёрлов идоралари томонидан тўланади;

- истеъмол молларини ўзаро сотиш (айирбошлаш) тартибида;

нақд пул маблағлари билан.

3. “Ўзбекчармпойабзали” ассоциацияси таркибидаги тери ва мўйна хом ашёсини қайта ишлаш акциядорлик жамиятлари шуъба савдо-тайёрлов корхоналари билан қабул қилиб олинган тери ва мўйна хом ашёси учун нақд пулсиз тартибда тўловлар истеъмол моллари бериш ёки тузилган шартномаларга асосан ўзлари ишлаб чиқарган молларни бериш йўли билан амалга оширилади.

“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси”, 1999 йил, 1-сон