Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2010 й. 222-сон "2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2010 й.

N 222




2010-2020 ЙИЛЛАРДА НОМОДДИЙ

МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, АСРАШ, ТАРҒИБ

ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури) 1-иловага;

Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Давлат дастурини амалга ошириш бўйича асосий ижрочи сифатида белгиланиб, унга:

Давлат дастури мониторингини юритиш;

мунтазам равишда ҳар бир йил якунида амалга оширилган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисоботларни тақдим этиш;

Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

Ўзбекистон Республикасининг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш борасида ҳар олти йилда ЮНЕСКОга тақдим этиладиган ҳисоботларини тайёрлаш вазифалари юклансин.


3. Белгилансинки, Давлат дастурини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек, ҳомийлар маблағлари ва бюджетдан ташқари бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



*) 2-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 345-модда.