Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2003 й. 525-ф-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги диний ташкилотлар 2003 йилнинг 1 сентябридан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматларга тўловлари тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

10.09.2003 й.

525-ф




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятни янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида" 2003 йил 22 августдаги 364-сон қарорининг 3-бандини бажариш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги диний ташкилотлар 2003 йилнинг 1 сентябридан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар (табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик энергияси, электр энергияси, телефон, оқова сув ва маиший чиқиндиларни ташиш)га тўловларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўлайдилар.


2. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И.Каримов