Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси 6-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 200-Қ/Қ-сон, Молия вазирлигининг 104-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисида"ги 15.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 22.12.2010 й. 2171-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.12.2010 й.
N 2171
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ 15.12.2010 й. N 6 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.12.2010 й. N 200-Қ/Қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.12.2010 й. N 104 |
ҚАРОРИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги
233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари
ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион
ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда
қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар
ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини
ўзгартириш тўғрисида
(2011 йил 1 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 413-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари иловага мувофиқ ўзгартирилсин.
2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2010 йил 1 декабрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб, иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 16 августдаги 1, 152/1-Қ/Қ, 66-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорини ўзгартириш тўғрисида"ги (рўйхат рақами 2137, 2010 йил 27 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 298-модда) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси
|
Ш. Салихов |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
|
А. Хаитов |
Молия вазири |
Р. Азимов |
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги
233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари
ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион
ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда
қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар
ходимларининг базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Т/р |
Лавозимларнинг номи |
Базавий лавозим маошларининг миқдори, сўм |
1. |
Институт директори |
|
профессор |
768 825 |
|
фан доктори |
737 590 |
|
фан номзоди |
706 526 |
|
2. |
Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори |
|
профессор |
706 526 |
|
фан доктори |
681 424 |
|
фан номзоди |
650 938 |
|
3. |
Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири |
|
фан доктори ёки профессор |
681 424 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди |
650 938 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
626 005 |
|
4. |
Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари |
|
фан доктори ёки профессор |
650 938 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди |
626 005 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
600 934 |
|
5. |
Бош илмий ходим |
|
профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори |
650 938 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори |
626 005 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори |
600 934 |
|
6. |
Етакчи илмий ходим |
|
илмий унвонга эга бўлган фан доктори |
626 005 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори |
600 934 |
|
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди |
571 276 |
|
7. |
Катта илмий ходим |
|
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди |
571 276 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
541 957 |
|
илмий даражага эга бўлмаган |
513 290 |
|
8. |
Кичик илмий ходим |
|
фан номзоди |
541 957 |
|
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) |
513 290 |
|
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) |
484 862 |
|
9. |
Тажриба орттирувчи тадқиқотчи |
427 798 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 504-модда.