Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 8-сон, Молия вазирлигининг 57-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 151-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 75-сон, Фанлар академиясининг 6/7-сон "Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 19.05.2009 й. Қарори (АВ томонидан 20.06.2009 й. 1705-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2009 й.

N 1705-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

19.05.2009 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.05.2009 й.

N 57

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.05.2009 й.

N 151


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.05.2009 й.

N 75


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

19.05.2009 й.

N 6/7

ҚАРОРИ



Фундаментал ва амалий тадқиқотлар

илмий-техника дастурларини шакллантириш ва

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2009 йил 30 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. "Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом"га (2007 йил 28 август, рўйхат рақами 1705 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 362-модда) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг

ўринбосари, Ижро аппарати раҳбари

М. Каримов

Молия вазирлиги

Р. Азимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

А. Парпиев

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Фанлар академияси президенти

Ш. Салихов

         





Қарорга

ИЛОВА



Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника

дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 42-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Молиялаштирилиши тўхтатилган лойиҳалардан бўшаган маблағлар Қўмита ва вазирликларнинг қарорига кўра лойиҳа бажарилиб келаётган ижрочи ташкилотнинг юқори самара кўрсатиши кутилаётган амалдаги лойиҳаларини қўшимча молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин. Қўмита ва вазирликлар ўз навбатида лойиҳаларнинг тўхтатилиши, улардан бўшаб қолган маблағнинг бошқа самарали лойиҳага қўшилишининг асосланганлиги ва ўзгараётган молиявий ҳажми тўғрисидаги маълумотларни Молия вазирлигига тақдим этади".


2. Низомга илованинг 2-шакли изоҳ қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника лойиҳаларининг ҳар бир ижрочиси фақат бир лойиҳада тўлиқ ставкада ва икки лойиҳада ўриндош сифатида иштирок этиши мумкин, шунингдек уларнинг умумий улуши икки тўлиқ ставкадан ошмаслиги лозим".


3. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 303-модда.