Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иш берувчилар томонидан ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадалларни тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқномавий хат (МВ 31.01.2005 й. БА/30-01-21-сон, ДСҚ 2005/20-сон, МБ 17-30/115-КХ-сон ва МАИМКВ 18/452-сон билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

N БА/30-01-21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

N 2005/20

    

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ

N 17-30/115-КХ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

N 18/452

         

31.01.2005 й.



Иш берувчилар томонидан ходимларнинг шахсий

жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига

бадалларни тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМАВИЙ ХАТИ


Мазкур Йўриқномавий хат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 595-cон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва иш берувчилар томонидан ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадалларни тўлаш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий ойлик бадаллар миқдори ходимнинг ҳисобланган иш ҳақи (даромади)нинг 1 фоизи миқдорида белгиланган.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадалларни ҳисоблаш мақсади учун ходимнинг иш ҳақи (даромади) деб, жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиққа тортилиши лозим бўлган жами даромад тушунилади.


2. Меҳнат шартномаси бўйича меҳнат фаолиятини амалга оширувчи барча фуқаролар (шу жумладан ишлаётган пенсионерлар) жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи сифатида жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчилар ҳисобланади.


3. Барча юридик шахслар - иш берувчилар ходим учун мазкур юридик шахс асосий иш жойи ҳисобланиши ёки у ўриндошлик, соатбай ҳақ тўлаш, вақтинчалик меҳнат келишуви, бир марталик ишларни бажариш ва ҳоказо шартларда ишлашидан қатъи назар ўз ходимларининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадалларни ўтказишлари шарт.


4. Барча юридик шахслар ходимлар билан ўриндошлик, соатбай ҳақ тўлаш, бир марталик ишларни бажариш шартларида меҳнат шартномалари тузишда, гонорар ва бошқа тўловларни тўлашда ҳисобварақ рақами, Халқ банки филиали ва банкнинг ушбу филиали коди кўрсатилган ҳолда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи мавжудлиги тўғрисида маълумотномани талаб қилиши шарт. Юридик шахслар - иш берувчилар иш ҳақи, муаллифлик ҳақи ва бошқа тўловларни ҳисоблашда ушбу меҳнат шартномалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш сифатида ҳисобланган суммадан 1 фоиз миқдорида ушбу ходимнинг асосий иш жойи бўйича очилган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиши шарт.

Юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар, юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек меҳнат фаолияти билан вақтинчалик банд бўлмаган шахслар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этадилар.


5. Меҳнат шартномаси бўйича меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ва Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўлашдан тўлиқ озод қилинган фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этишга ҳақли.

Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ бўйича имтиёзга эга бўлган (ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида солиқ солинмайдиган) фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тизимида умумий асосда иштирок этади, яъни иш берувчилар ушбу ходимлар иш ҳақининг солиққа солинадиган базасидан 1 фоизни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиши шарт.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, жамғариб бориладиган пенсия таъминотида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуққа эга.



II БОБ. ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН

ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҒИГА УШЛАБ ҚОЛИНАДИГАН

БАДАЛЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ВА ЎТКАЗИШ


7. Иш берувчи ҳар ойда қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ суммасининг мувофиқ равишда камайиши ҳисобига фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар сифатида маблағларни ўтказади. Бунда жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ихтиёрий бадаллар суммаси корхона бўйича тўлалигича жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ суммасини камайтирмайди, яъни номинал даромад ҳисобига ўтказилади.


8. Мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритиш бадал тўловчининг реквизитлари, ўтказиш мақсадлари, ўтказилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси, реестрнинг тартиб рақами ва санаси, шунингдек бадаллар киритиладиган давр кўрсатилган тўлов топшириқномалари асосида кейинчалик фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиш учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳар ойда, бадал киритувчининг турар жойи бўйича Халқ банки филиалида махсус транзит ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


9. Бадал киритувчи томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритиш ойнинг II ярми учун иш ҳақи тўлаш муддатида, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади.


10. Иш берувчи ҳар ойда ўз жойлашган жойи бўйича Халқ банки филиалига жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ўтказилганлиги тўғрисида тўлов ҳужжати нусхаси ҳамда ҳар бир фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами, фамилияси, ҳисобланган иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ҳолда бадаллар реестрини (бундан кейин - реестр) тақдим этиши шарт.


11. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ҳисобланган бадаллар юридик шахслар томонидан ушлаб қолинган сумманинг тўлиқ ҳажмида ўтказилади.



III БОБ. ТЎЛОВЧИЛАР ТОМОНИДАН ШАХСИЙ

ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҒИГА

БАДАЛЛАР РЕЕСТРИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ


12. Ҳар бир иш берувчи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача ҳар ойда Халқ банки филиалига мазкур Йўриқномага 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар реестрини тақдим этади.


13. Реестр корхона ёки ташкилотнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.


14. Ходимлар сони 50 кишидан ортиқ бўлганда иш берувчилар қоғоздаги реестр билан биргаликда Халқ банки филиалига реестрнинг электрон нусхасини юборадилар.


15. Реестрда хатолар аниқланган тақдирда Халқ банки филиали реестрни хатоларни тузатиш учун қайтаради. Иш берувчи уч кун муддатда хатоларни тузатиши, тафовутлар келиб чиқишининг сабабини ёзма шаклда тушунтириши шарт.


16. Реестрда жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи хўжалик юритувчи субъектнинг барча ходимлари, шу жумладан ўриндошлик бўйича ишловчи ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарувчи ходимлар (агар ушбу ходимлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ ушлаб қолинса) кўрсатилади.


17. Реестр олингандан кейин Халқ банки филиали ходими реестрнинг якуний сатрида кўрсатилган бадалларнинг якуний суммасини реестр билан бирга тақдим этилган тўлов топшириқномаси нусхасида кўрсатилган бадаллар суммасига солиштириш йўли билан маълумотларни бирламчи текширади.


18. Агар реестрда кўрсатилган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар суммаси тўлов топшириқномасида кўрсатилган бадаллар суммасига мос келмаса, реестр қабул қилинмайди ва аниқлаштириш учун бадал киритувчига қайтарилади.



IV БОБ. ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН

ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҒИГА КИРИТИЛГАН

БАДАЛЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


19. Юридик шахслар тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган Халқ банки филиали билан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобини юритади.


20. Хўжалик ҳисобида ишлайдиган корхона ва ташкилотлар бўйича:

а) ходимларнинг ҳисобланган иш ҳақидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ушлаб қолинган бадаллар суммаси, ушбу суммани қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқдан чегирган ҳолда бухгалтерия ҳисобида очиладиган 6530-“Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўловлар” ҳисобварағининг кредити бўйича бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи ҳисобварақ (6400) билан корреспонденцияда акс эттирилади;

б) ушлаб қолинган бадаллар суммасини ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиш бухгалтерия ҳисобида 6530-“Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўловлар” ҳисобварағи дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (5100) кредити бўйича акс эттирилади;


Юқорида келтирилган операцияларни хўжалик ҳисобида ишлайдиган корхона ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга оид мисол:


а) ходимга 50000 сўм миқдорида ҳисобланган иш ҳақи суммасига:

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (2000, 2300, 2500, 9400) дебети;

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ (6700) кредити;


б) жисмоний шахсдан 7888 сўм миқдорида ушлаб қолинган даромад солиғи суммасига:

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ (6700) дебети;

Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи ҳисобварақ (6400) кредити;


в) ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ушлаб қолинадиган 500 сўм миқдорида бадал суммасига:

Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи ҳисобварақ (6400) дебети; 6530-“Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўловлар” ҳисобварағи кредити;


г) жисмоний шахсдан ушлаб қолинган 7388 сўм (7888-500) миқдорида даромад солиғи суммаси (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ушлаб қолинган бадаллар чегирилган ҳолда) ўтказилганда:

Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи ҳисобварақ (6400) дебети; Пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (5100) кредити;


д) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ушлаб қолинган 500 сўм миқдорида бадал суммаси ўтказилганда:

6530-“Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўловлар” ҳисобварағи дебети; Пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақ (5100) кредити.


21. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган ушлаб қолинган бадаллар суммаларини бухгалтерия ҳисобида транспарент акс эттириш учун 2005 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджетида турувчи ташкилотлар учун янги 190-“Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар” илова ҳисобварағи жорий этилади.


22. Бюджет ташкилоти бухгалтерияси жисмоний шахслардан ушлаб қолинган даромад солиғининг умумий суммасини қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан акс эттиради:

180- "Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китоблар" илова ҳисобварағи дебети;

173- "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" илова ҳисобварағи кредити.

Кейин қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ суммасининг тегишли равишда камайиши ҳисобига шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ушлаб қолинган бадаллар суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:

173- "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" илова ҳисобварағи дебети;

190-“Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар” илова ҳисобварағи кредити.

Ушлаб қолинган жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ суммаси (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ушлаб қолинган бадаллар чегирилган ҳолда) ўтказилганда қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:

173- "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" илова ҳисобварағи дебети;

090, 100- "Ташкилотнинг талаб қилиб олингунгача сақланадиган депозит ҳисобварағи" илова ҳисобварағи кредити.

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ушлаб қолинган бадалларнинг ўтказилган суммаси бюджет ташкилоти томонидан алоҳида тўлов топшириқномаси билан ўтказилади ва бухгалтерияда қуйидаги бухгалтерия проводкаси билан акс эттирилади:

190-“Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар” илова ҳисобварағи дебети;

100, (090) - "Ташкилотнинг талаб қилиб олингунгача сақланадиган депозит ҳисобварағи" илова ҳисобварағи кредити.


Юқорида кўрсатилган проводкаларни бюджет ташкилоти томонидан бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга оид мисол:


Бюджет ташкилоти 2005 йил январь ойи учун ходим Т. Шариповга 50000 сўм миқдорида иш ҳақи ҳисоблади.

Бухгалтерияда ҳисобланган иш ҳақи суммасига қу-йидаги бухгалтерия проводкаси берилади:


200-илова ҳисобварағи дебети ва 180-илова ҳисобварағи кредити - 50000 сўм.


2005 йил январь ойи учун жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоб-китобга мувофиқ ушлаб қолиш амалга оширилди (энг кам иш ҳақининг 5 бараваригача миқдорда ставка 13% (6530 х 5 = 32650 х 13% = 4244,50 сўм, энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваргача миқдорида ставка 21% (50000 - 32650 = 17350 х 21% = 3643,50), январь ойи учун ушлаб қолинган солиқ суммаси 4244,50 + 3643,50 = 7888 сўмни ташкил қилди).

Ушлаб қолинган солиқ суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:


180-илова ҳисобварағи дебети ва 173-илова ҳисобварағи кредити - 7888 сўм.


Мазкур мисолда солиқ солинадиган база 50000 сўмни ташкил қилганлиги сабабли январь ойи учун Т.Шариповнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган бадаллар суммаси (50000 х 1% = 500 сўм) аниқланади ва қуйидаги бухгалтерия проводкаси билан акс эттирилади:


173-илова ҳисобварағи дебети ва 190 илова ҳисобварағи кредити - 500 сўм.


Ушлаб қолинган жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ суммаси (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ушлаб қолинган бадаллар чегирилган ҳолда, 7888 сўм - 500 сўм = 7388 сўм) ўтказилади ва қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:


173-илова ҳисобварағи дебети ва 090,100-илова ҳисобварағи кредити - 7388 сўм.


Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ушлаб қолинган бадаллар суммаси (500 сўм) алоҳида тўлов топшириқномаси билан ўтказилади ва бюджет ташкилоти бухгалтериясида қуйидаги бухгалтерия проводкаси билан акс эттирилади:


190-илова ҳисобварағи дебети ва 100 (090)-илова ҳисобварағи кредити - 500 сўм.


23. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадалларни ушлаб қолиш ва ўтказиш бўйича операциялар бюджет ташкилотлари учун тавсифланганидек тартибда амалга оширилади, бунда 090 ва 100-илова - ҳисобварақлари ўрнида 110-илова 115-илова ҳисобварақлари қўлланади.


24. Тўлов топшириқномалари асосида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказилган бадаллар суммаси касса харажатлари деб ҳисобланади ва ойлик ҳамда чораклик ҳисоботларда “касса харажатлари” устуни (Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифидаги харажатларнинг биринчи гуруҳи бўйича, тури бўйича 01, объекти бўйича 1, кичик объекти бўйича 00)да акс эттирилади.



V БОБ. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ДАФТАРЧАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


25. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига қуйидаги тартибда берилади:

жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этувчилар сифатида ҳисобга олинган фуқароларга жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси Халқ банкининг тегишли филиалида расмийлаштирилган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини ишончнома бўйича оладиган иш берувчи томонидан берилади.


26. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси иш берувчига бериш далолатномаси асосида берилади, бериш далолатномасига тартиб рақами, ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари доимий шахсий рақамлари, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини олганлик тўғрисидаги имзо учун жой кўрсатилган ҳолда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини бериш қайдномаси (бундан кейин - қайднома) икки нусхада илова қилинади.


27. Иш берувчи жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинган ходимларга қайдномага имзо қўйдирган ҳолда уч иш куни мобайнида беради.


28. Тўлдирилган қайдномалар иш берувчининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва уларнинг бир нусхаси жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини берган Халқ банки филиалига юборилади. Иккинчи нусхаси иш берувчида қолади.


29. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини айрим ходимларга уларнинг узоқ вақт ҳозир бўлмаганлиги сабабли бериш мумкин бўлмаган тақдирда иш берувчи жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини уларни бериш вақтигача ўзида сақлайди, қайдномада эса иш берувчининг мансабдор шахси имзоси билан тасдиқланадиган тегишли ёзув қайд этилади.



VI БОБ. ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН

ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҚЛАРИГА МАБЛАҒЛАР

КЕЛИБ ТУШИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисобланиши, ўз вақтида киритилишини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда Молия вазирлиги, давлат солиқ хизмати органлари ва Халқ банки томонидан амалга оширилади.



VII БОБ. ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


31. Юридик ва жисмоний шахслар - бадал тўловчилар амалдаги қонунчиликка мувофиқ шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадалларнинг тўғри ҳисобланиши, ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши учун жавобгардир.


32. Реестрда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун хўжалик юритувчи субъект - мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчининг раҳбари жавобгардир.

Иш берувчилар томонидан ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар тўлаш, шунингдек ушбу операциялар билан боғлиқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг батафсил тартиби у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг қўшимча тарзда хабар қилинади.



Молия вазири ўринбосари                                    Д.Қўчқоров


Давлат солиқ қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари                           Э.Гадоев


Марказий банк раисининг

биринчи ўринбосари                                               К.Рофиев


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                         О.Обидов





Йўриқномавий хатга

1-ИЛОВА


________ -сон шакл

            




     

           

    

   


(Халқ банки филиали)

        



(корхонанинг бурчак штампи)



      


Жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган ходимларнинг

200___ йил "___" ____________ даги _______-сон

РЕЕСТРИ

Т/р

Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами

Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми

Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиққа тортиладиган жами даромад миқдори (сўм)

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган мажбурий бадал миқдори (сўм)

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган ихтиёрий бадал миқдори (сўм)

Ўтказилган бадал суммаси, сўм

(5-устун+6-устун)

1

2

3

4

5

6

7


   


  




















Жами:

  

                      

200___ йил ________________ да жамғариб бориладиган пенсия тизимида

ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига

бадаллар миқдори _______________________________ сўмни ташкил этди.

(сумма сўз билан)


Кўрсатиб ўтилган сумма 200___ йил "___"____________ даги ___-сон

тўлов топшириқномасига (илова қилинади) мувофиқ Халқ банки

филиали ___________________________________ҳисобварағига ўтказилди.

(Халқ банки филиалининг номи)

___________________________________________________________________

(Халқ банки филиалининг номи)

Корхона раҳбари________________                   _________________________

                                                                    (имзо)                                                (Ф.И.О.)

Бош бухгалтер ________________                   _________________________

                                                                    (имзо)                                                (Ф.И.О.)


М.Ў.