Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 06.10.2005 й. 1515-сон билан рўйхатга олинган 29.08.2005 й. МВ 76-сон, ДСҚ 2005-47-сон, МББ 267-В-сон Қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 6 октябрда 1515-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МВ, ДСҚ ва МББнинг

2005 йил 29 августдаги

76, 2005-47, 267-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий

жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига

мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 51-сон, 512-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 июндаги "Жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш ва техника билан жиҳозлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 179-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 595-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 51-сон, 516-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ва иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига (бундан кейин - ШЖБПҲ) мажбурий бадалларни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган фуқаролар (улар жумласига ишловчи нафақахўрлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар, агар ушбу ходимлардан қонунга мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланса, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар сифатида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг мажбурий иштирокчилари

...