Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.1995 й. 346-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 июндаги 316-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.1995 й.

N 346



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1994 ЙИЛ 23

ИЮНДАГИ 316-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ҚАРОРЛАРИ РЎЙХАТИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1994 йил 23 июндаги 316-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати қуйидаги мазмундаги бандлар билан тўлдирилсин:


"39. СССР Министрлар Советининг "Шахсий пенсиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1977 йил 19 декабрдаги 1128-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1978 йил 14 январдаги 11-сон қарорига илова қилинган Шахсий пенсиялар тўғрисидаги низомнинг I, II ва III бўлимлари.


40. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги шахсий пенсиялар тайинлаш бўйича комиссия таркиби тўғрисида" 1993 йил 27 февралдаги 108-сон қарори".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 8-сон, 31-модда