Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-31-сон, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 15-сон "Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 10.12.2013 й. Қарори (АВ томонидан 13.01.2014 й. 2555-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.01.2014 й.
N 2555
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 10.12.2013 й. N 01-02/12-31 |
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИНИНГ 10.12.2013 й. N 15 |
ҚАРОРИ
Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси
сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб
бориш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси
|
З. Дусанов |
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи в.б. |
Ш. Шавахабов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 20 январь, 3-сон, 36-модда