Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 28.06.2004 й. 01-02/20-29-сон "Товарларни автомобиль транспортида божхона назорати остида етказиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 09.07.2004 й. 875-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.07.2004 й.

N 875-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

28.06.2004 й.

N 01-02/20-29


ҚАРОРИ



Товарларни автомобиль транспортида божхона

назорати остида етказиш қоидаларига

ўзгартириш киритиш тўғрисида


(2004 йил 19 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 майдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида"ги 239-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Товарларни автомобиль транспортида божхона назорати остида етказиш қоидаларининг (2000 йил 19 январь, рўйхат рақами 875) 5.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.2. Божхона кузатуви ёки товарларнинг божхона ташувчиси томонидан ташилиши тўғрисидаги қарор жўнатиш божхона органи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади".


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш раис ўринбосари С. Носиров зиммасига юклатилсин.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                    Б. Матлюбов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 27-сон, 318-модда.