Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 05.11.2003 й. 01-02/20-46-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.02.2004 й. 1307-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.02.2004 й.

N 1307




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

05.11.2003 й.

N 01-02/20-46


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 12 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда), Божхона кодексининг 45-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги 374-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг 1995 йил 1 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни шахсий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги Муваққат йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги 59-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Раис ўринбосари С. Насиров зиммасига юклатилсин.



Давлат божхона қўмитаси раиси                         Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 5-сон, 58-модда.