Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.1997 й. 219-сон "Ўзбекистон Республикаси МХХ-МХХБ авиация хавфсизлиги бўлинмалари томонидан қўлда олиб юриладиган юкни багажни кўздан кечириш ва йўловчиларни, фуқаро кемалари экипажи аъзоларини, аэропортлар ходимлари ва бошқа мансабдор шахсларни шахсан текшириб чиқишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.04.1997 й.
N 219
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МХХ-МХХБ АВИАЦИЯ ХАВФСИЗЛИГИ
БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН ҚЎЛДА ОЛИБ
ЮРИЛАДИГАН ЮКНИ БАГАЖНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ
ВА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ, ФУҚАРО КЕМАЛАРИ ЭКИПАЖИ
АЪЗОЛАРИНИ, АЭРОПОРТЛАР ХОДИМЛАРИ ВА БОШҚА
МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИ ШАХСАН ТЕКШИРИБ
ЧИҚИШНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси аэропортларида авиация хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси МХХ-МХХБ авиация хавфсизлиги бўлинмалари томонидан Қўлда олиб юриладиган юкни, багажни кўздан кечириш ва йўловчиларни, фуқаро ҳаво кемалари экипажи аъзоларини, аэропортлар ходимлари ва бошқа мансабдор шахсларни шахсан текшириб чиқишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов