Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 17.01.2008 й. 01-02/15-11-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.02.2008 й. 834-16-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.02.2008 й.

N 834-16




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

17.01.2008 й.

N 01-02/15-11

ҚАРОРИ



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар

киритиш ҳақида


(2008 йил 29 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 16 ва 90-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., № 2, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-744-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 24 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 - Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 1999 й., 12-сон) 1, 2 ва 3-сонли иловаларга* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                     С. Носиров



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 46-модда.