Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 22.06.2007 й. 01-02/8-14-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.07.2007 й. 834-13-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2007 й.

N 834-13




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

22.06.2007 й.

N 01-02/8-14


ҚАРОРИ



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида


(2007 йил 15 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 90-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, N 2, 36-модда), "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сонли "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 21-сон, 149-модда; 34-36-сон, 264-модда) мувофиқ Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 24 сентябрда тасдиқланган "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 12-сон) иловага* мувофиқ қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб, ўн кун ўтгач кучга киради.



Божхона қўмитаси раиси                                                   С. Носиров



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 27-28-сон, 290-модда.