Давлат божхона қўмитасининг 19.08.2010 й. 01-02/15-17-сон "Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.09.2010 й. 2143-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.09.2010 й.
N 2143
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
19.08.2010 й.
N 01-02/15-17
ҚАРОРИ
Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш,
қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2010 йил 4 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1997 й., 9-сон, 230-модда), Ўзбекистон Республикасининг "Бож тарифи тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1997 й., 9-сон, 228-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-302-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 10-сон, 75-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби (рўйхат рақами 890, 2000 йил 7 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 3-сон);
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 15 августдаги 01-02/19-18-сон "Божхона юк декларацияларини тузатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 890-1, 2006 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 355-модда).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. Носиров
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 38-сон, 339-модда.