Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 11.06.2010 й. 01-02/20-12-сон "Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.06.2010 й. 1272-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.06.2010 й.

N 1272-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

11.06.2010 й.

N 01-02/20-12


ҚАРОРИ



Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча

киритиш ҳақида


(2010 йил 8 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига асосан Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1272, 2003 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 17-18-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.



Раис                                                                                  С. Носиров



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 26-27-сон, 216-модда.