Давлат божхона қўмитасининг 17.01.2008 й. 01-02/20-3-сон "Божхона брокери тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.02.2008 й. 1271-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.02.2008 й.
N 1271-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
17.01.2008 й.
N 01-02/20-3
ҚАРОРИ
Божхона брокери тўғрисидаги низомга
қўшимчалар киритиш ҳақида
(2008 йил 17 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Божхона брокери тўғрисидаги низомга (2003 йил 15 сентябрь, рўйхат рақами 1271 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 17-18-сон) иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун муддат ўтгач кучга киради.
3. Ушбу қарор ижроси устидан назорат Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш. Хайруллаев зиммасига юклатилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. Носиров
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 6-7-сон, 30-модда.