Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт вазирлигининг 42-сон, Молия вазирлигининг 25-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, Инвестициялар ва савдо вазирлигининг НН-01/10-1620-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-26-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 24.03.2008 й. Қарори (АВ томонидан 26.03.2008 й. 1669-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.03.2008 й.

N 1669-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.03.2008 й.

N 42

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.03.2008 й.

N 25

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.03.2008 й.

N НН-01/10-1620


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

24.03.2008 й.

N 01-02/8-26


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик

жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар

рўйхатига қўшимчалар киритиш ҳақида


(2008 йил 5 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 11-сон, 96-модда) 5-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 30 мартдаги 2-5/21, 34, ЭГ-01/10-1702, 01-02/8-10-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхатига (2007 йил 31 март, рўйхат рақами 1669 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 14-сон, 149-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Б. Хўжаев

Молия вазири

Р. Азимов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

     





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик

жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига

киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 72-1 ва 75-1-бандлар қўшилсин:

72-1.

8701 30 900

Бошқа гусеницали тракторлар


75-1.

8905 10 900

Бошқа земснарядлар


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 12-13-сон, 82-модда.