Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-7-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 0-2/8-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг НН-В-01/10-1289-сон "Қандим гуруҳи конлари участкаси, Хаузак ва Шади участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаси бўйича 2004 йил 16 июндаги маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 25.03.2005 й. Қарори (АВ томонидан 14.04.2005 й. 1468-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.04.2005 й.

N 1468

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

25.03.2005 й.

N 01-02/12-7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.03.2005 й.

N 0-2/8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

АГЕНТЛИГИНИНГ

25.03.2005 й.

N НН-В-01/10-1289

ҚАРОРИ



Қандим гуруҳи конлари участкаси, Хаузак ва Шади

участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаси бўйича

2004 йил 16 июндаги маҳсулот тақсимотига оид битимни

бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона

чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона

расмийлаштирув қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2005 йил 24 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги, "Маҳсулот тақсимоти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 276-сонли "Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шади конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология-қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида"ги, 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли "Қандим гуруҳи конлари участкаси, Хаузак ва Шади участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаси бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қандим гуруҳи конлари участкаси, Хаузак ва Шади участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаси бўйича 2004 йил 16 июндаги маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                   Б. Матлюбов



Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари              Г. Саидова



Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси                Н. Нажимов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 118-модда.