Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 9-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-39-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 24.11.2004 й. Қарори (АВ томонидан 14.12.2004 й. 1430-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.12.2004 й.

N 1430

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.11.2004 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

24.11.2004 й.

N 01-02/12-39

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига

олиб кирилаётган транспорт воситаларини

расмийлаштириш тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 24 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунини 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 1997 йил 27 мартда 317-рақам билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома, унга 1998 йил 23 июнда 317-1 рақам ва 2000 йил 25 августда 317-2 рақам билан киритилган ўзгартиришлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1993 йил 14 октябрдаги 3-рақам билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган буйруғини III-бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.



Ички ишлар вазири                                               З. Алматов



Давлат божхона қўмитаси раиси                          Б. Матлюбов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 50-сон, 504-модда.