Давлат божхона қўмитасининг 24.03.2004 й. 01-02/12-19-сон "Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.04.2004 й. 1342-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.04.2004 й.
N 1342
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
24.03.2004 й.
N 01-02/12-19
ҚАРОРИ
Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш
ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
(2004 йил 3 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига ва Божхона кодексининг 90-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 йил № 2, 36-модда) мувофиқ, Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари С. Насиров зиммасига юклансин.
Давлат божхна қўмитаси раиси Б. Матлюбов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 16-сон, 195-модда.