Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 23.04.2004 й. 1342-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 24.03.2004 й. 01-02/12-19-сон Қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2004 йил 23 апрелда 1342-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитасининг
2004 йил 24 мартдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш
ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
1. Т-6 шаклидаги божхона декларацияси (бундан кейин - декларация) жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ва ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, чет эл валютаси, валюта бойликлари, товарлар, транспорт воситалари ва бошқа предметларининг божхона
...