Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 17.01.2006 й. 632 (1/10)-сон "Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.03.2006 й. 1553-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.03.2006 й.

N 1553




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.01.2006 й.

N 632 (1/10)


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон

рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида


(2006 йил 23 мартдан кучга киради)


"Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 11 декабрь 563-II-сонли "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сонли "Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.


3. Мазкур қарор кучга киритилиши билан Марказий банк Бошқарувининг 2000 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон архив ишларини юритиш тўғрисида"ги йўриқнома ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Тижорат банкларида ва Марказий банк Ҳисоб-китоб касса марказларида электрон имзо ва шифрация калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги 16/4-сонли қарори билан тасдиқланган 478-сонли (2000 йил 16 сентябрь, рўйхат рақами 991) "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ва Марказий банк Ҳисоб-китоб касса марказларида электрон имзо ва шифрация калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Марказий банк Бошқарувининг 2000 йил 2 сентябрдаги 16/4-сонли қарорининг номи ва 1-бандидан "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ва Марказий банк Ҳисоб-китоб касса марказларида электрон имзо ва шифрация калитларидан фойдаланиш тартиби" сўзлари чиқариб ташлансин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                              Ф.М. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 90-модда.