Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 06.05.1993 й. 838-XII-сон "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1993 й.

N 838-XII


“СУВ ВА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уч ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштиришга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этиш вазифалари топширилсин;


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси қонунлари “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг ушбу Қонунга зид бўлмаган амалдаги қонун ҳужжатлари қўлланилаверади.


4. 1972 йил 9 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Сув тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1972 йил, 17-сон, 158-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 222- модда.