Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 28.08.1998 й. 667-I-сон "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.1998 й.

N 667-I



"ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Олий Мажлисга Ўзбекистон Республикасининг қонунларини "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифларни тақдим этсин;

ҳукуматнинг қарорларини "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                  Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1998 й., N 9, 166-модда