Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.1996 й. 255-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.1996 й.

N 255



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

КАДАСТРЛАРИ ЯГОНА ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎFРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 31 январдаги 44-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимининг фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (1-илова).

2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрининг ягона тизимига киритиш учун "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси томонидан белгиланадиган ва тегишли давлат ва тармоқ кадастрларини юритиш тўғрисида низомлардаги турлар, ҳажмлар ва муддатларда зарур маълумотларни "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармасига тақдим этсинлар.

3. "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи мавжуд кадастрларни такомиллаштириш ва янгиларини ташкил этишга оид тадбирларнинг (3-илова) бажарилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 7, 21-модда.