Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 й. 875-XII-сон "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор" фахрий унвони таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.05.1993 й.

N 875-ХП



“ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН

ЧОРВАДОР” ФАХРИЙ УНВОНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвони таъсис этилсин.


2. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвони тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.


3. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвони таъсис этилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари тўғрисидаги Низом”га (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, 16-сон, 246-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

10-модданинг “б” банди “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор” деган сўзлардан кейин “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

12-модда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор” бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин;

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвони республика чорвачилиги, паррандачилиги ва асаларичилигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат, жамоа, фермер, ижарачи ва шахсий хўжаликларнинг, шунингдек ўқув юртлари, илмий-тадқиқот, зооветеринария муассасаларининг ва лойиҳа ташкилотларининг юқори малакали ходимларига берилади”.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов