Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзССР Президентининг 01.08.1991 й. ПФ-233-сон "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.08.1991 й.

N ПФ-233

"ЎЗБЕКИСТОН ССРДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН

ПИЛЛАЧИ" ФАХРИЙ УНВОНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Пиллачилик халқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири эканини эътиборга олиб ҳамда тармоқ ишчилари ва мутахассисларининг Ўзбекистон ССР иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини рағбатлантириш мақсадида:


1. "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" фахрий унвони таъсис этилсин.


2. "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" фахрий унвони тўғрисидаги Низом ва ушбу фахрий унвоннинг кўкракка тақиладиган нишони тавсифи тасдиқлансин.


3. "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" фахрий унвони таъсис этилиши муносабати билан Ўзбекистон ССР давлат мукофотлари тўғрисидаги Низомга қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

10-модданинг "Б" бўлимидаги "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пахтакор" сўзларидан сўнг "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" сўзлари қўшиб қўйилсин;

12-модда "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пахтакор" бўлимидан сўнг қуйидаги мазмундаги бўлим билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" колхозчиларга, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг ишчилари, мутахассисларига, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва тажриба муассасаларининг ходимларига, шунингдек пиллачиликни ривожлантиришда хизматлари бўлган ҳамда шу тармоқда камида 20 йил бенуқсон ишлаган кишиларга берилади.



Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов




"Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган

пиллачи" фахрий унвони тўғрисида

НИЗОМ


1. "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" колхозчиларга, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг ишчилари, мутахассисларига, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва тажриба муассасаларининг ходимларига, шунингдек пиллачиликни ривожлантиришда хизматлари бўлган ҳамда шу тармоқда камида 20 йил бенуқсон ишлаган кишиларга берилади.


2. "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" фахрий унвони Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Компартияси Қорақалпоғистон АССР Республика комитети ва вилоят комитетларининг, Қорақалпоғистон АССР Олий Кенгаши билан Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгашининг, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари комитетларининг тақдимига мувофиқ Ўзбекистон Президенти томонидан берилади.


3. "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги тавсиянома, одатда, фахрий унвонга тақдим этилаётган киши ишлаётган жамоаларда маъмурият томонидан жамоат ташкилотлари билан биргаликда берилади.

Шаҳар, район партия ташкилотлари, халқ депутатлари шаҳар ва район Советларининг ижроия комитетлари ҳам тавсиянома беришлари мумкин.


4. "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" фахрий унвони берилган кишиларга гувоҳнома ва белгиланган намунадаги кўкрак нишони топширилади.

"Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" фахрий унвонининг эгалари ҳуқуқ ва имтиёзлар жиҳатидан "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими" фахрий унвонига сазовор бўлган кишиларга тенглаштириладилар.


5. "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" фахрий унвонининг кўкрак нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.


6. "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" гувоҳномаси ва кўкрак нишони тантанали ва кенг ошкоралик муҳитида Ўзбекистон ССР Президенти номидан топширилади.


7. Ўзбекистон ССР Президентигина "Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган пиллачи" фахрий унвонидан маҳрум этиши мумкин.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 9-сон, 210-модда