Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.1993 й. ПФ-604-сон "Собиқ ССР Иттифоқининг мукофотлар қонунида белгиланган ҳуқуқ ва бурчларни Ўзбекистон Республикаси фуқароларида сақлаб қолиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.05.1993 й.

N ПФ-604



СОБИҚ ССР ИТТИФОҚИНИНГ

МУКОФОТЛАР ҚОНУНИДА БЕЛГИЛАНГАН ҲУҚУҚ

ВА БУРЧЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИДА САҚЛАБ ҚОЛИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Улуғ Ватан уруши йилларидаги, унинг иқтисодини, фани ва маданиятини шакллантиришдаги, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматларини эътироф этиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Собиқ ССР Иттифоқининг давлат мукофотларига сазовор бўлган Улуғ Ватан уруши қатнашчиларида, Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг ходимлари ва бошқа фуқароларида илгари мукофотлар қонунида кўзда тутилган ҳуқуқ ва бурчалр сақлаб қолинсин.


2. Фармон имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1993 й., 4-сон, 183-модда