Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2006 й. Ф-2524-сон "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн беш йиллиги муносабати билан давлат мукофотларига тавсия этилаётган номзодларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

19.06.2006 й.

N Ф-2524




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎН БЕШ ЙИЛЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИГА

ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ БЎЙИЧА МАХСУС КОМИССИЯ

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ватанимиз истиқлолининг ўн беш йиллиги муносабати билан давлат мукофотларига мамлакатимиз мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини, миллатлараро дўстлик ва тотувликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни асраш, халқ фаровонлигини ошириш, миллий маънавият ва маданиятни юксалтириш йўлида катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий ва жамоатчилик фаолияти, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат-эътибор қозонган муносиб номзодларни танлаш ва тавсия этиш, бу борада адолат тамойилларини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн беш йиллиги муносабати билан давлат мукофотларига тавсия этилаётган номзодларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия таркиби 1-иловага* асосан тасдиқлансин.


2. Адабиёт, маданият ва санъат, маънавият ва оммавий ахборот воситаларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда, мазкур соҳалардан давлат мукофотларига тавсия этилаётган ижодкорларнинг номзодини кўриб чиқадиган гуруҳ таркиби 2-иловага асосан тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар махсус комиссиянинг асосий вазифаси этиб белгилансин:

- давлат мукофотларига мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида кўп йиллардан буён самарали хизмат қилиб келаётган, миллий маънавият ва маданиятни юксалтириш ишига салмоқли ҳисса қўшган, жамоат ишларида фаол қатнашиб, ўзининг фидокорона меҳнати, инсоний фазилатлари билан кўпчилик ўртасида обрў-эътибор топган муносиб номзодларнинг ҳар қайси соҳа бўйича ҳар томонлама холис ва адолатли кўриб чиқилиши ҳамда танланишини таъминлаш;

- давлат мукофотларига тавсия этилаётган номзодларнинг ислоҳотларни амалга ошириш жараёнидаги фаоллиги, ташаббускор ва изланувчанлиги, ўз фаолиятидаги ибратли тажрибалари, эришаётган ютуқ ва ижобий натижалари, шахсий фазилатларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилишни ташкил этиш.


4. Комиссияга (Ш. Мирзиёев) давлат мукофотларига тавсия этилаётган номзодлар бўйича тегишли таклиф ва улар ҳақидаги зарур маълумотларни 2005 йилнинг 10 августига қадар белгиланган тартибда тайёрлаб топшириш вазифаси юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов

*) Иловалар берилмайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2006 йил, 6-сон, 354-модда