Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2006 й. 168-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида" 2006 йил 25 июлдаги ПФ-3781-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2006 й.

N 168




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАН ВА ТЕХНИКА,

АДАБИЁТ,   САНЪАТ   ВА   МЕЪМОРЧИЛИК

СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИНИ

ТАЪСИС   ЭТИШ   ТЎҒРИСИДА"   2006   ЙИЛ

25 ИЮЛДАГИ ПФ-3781-СОН ФАРМОНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида" 2006 йил 25 июлдаги ПФ-3781-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномаларни кўриб чиқиш ва адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш бўйича таклифлар тайёрлаш регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгашнинг ишчи органи вазифасини бажариш юклансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат мукофотлари қўмитаси тугатилсин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат мукофотлари қўмитаси тугатилишини ҳамда мазкур қўмитанинг асосий воситалари ва бошқа мулкининг Маданият ва спорт ишлари вазирлиги балансига ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил қилсин.


4. Ўзбекистон Бадиий академияси уч кун муддатда Давлат мукофоти лауреатлари дипломи, гувоҳномаси ва кўкрак нишонининг энг яхши намунаси учун очиқ танлов эълон қилсин ва икки ой муддат ичида танлов якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2007 йилдан бошлаб "Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати" дипломи, фахрий нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш, мукофотга тавсия этилган ишларни мустақил экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, Давлат мукофотлари лауреатларига пул мукофотини тўлаш учун республика бюджетидан маблағ ажратилишини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини тўлашга пул маблағларини ажратиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 8 августдаги

168-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти тўғрисида" 1991 йил 5 мартдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 3-сон, 6-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 13 февралдаги 58-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти тўғрисида" 1991 йил 5 мартдаги 57-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1996 йил 13 февралдаги 59-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 2-сон, 7-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 13 февралдаги 58-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида" 1997 йил 26 мартдаги 158-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарори 2-иловасининг 24-позицияси.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 322-модда.