Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.1998 й. ПФ-2069-сон "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвонини белгилаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.08.1998 й.

N ПФ-2069



"ЎЗБЕКИСТОН ИФТИХОРИ" ФАХРИЙ

УНВОНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА



Жаҳон чемпионатларида, Олимпия ўйинларида ва шуларга тенг жаҳон спорт анжуманларида юксак спорт натижаларига эришган ҳамда ўз ютуқлари билан Ватан обрўсини, шони ва шуҳратини улуғлашга кўмаклашган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвонини белгилаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига мувофиқ ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов