Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.1992 й. 351-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси бош бошқармасининг махсус жамғармасини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.1992 й.

N 351



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТОВАР-

МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ ОЛИБ КЕТИШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ МАХСУС

ЖАМҒАРМАСИНИ ТУЗИШ

ТЎҒРИСИДА


Товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси бош бошқармасининг моддий-техника негизини ривожлантириш ва хизмат ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг товар-моддий бсйликларни опиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси бош бошқармасининг махсус жамғармасини тузиш ва унинг махсус ҳисобига асосли ва тўғри мусодара қилинган товар-моддий бойликлар суммасининг 15 фоизини (улар тўлиқ сотилган ва бюджетга тегишли тўловлар ўтказилган тақдирда) кўчириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда кўрсатилган жамғармани тузиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни 10 кун муддат ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов