Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 02.07.1992 й. 639-XII-сон "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1992 й.

N 639-XII



"КАСАБА УЮШМАЛАРИ, УЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан мувофиқлаштирилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисмлари қўлланилаверади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддат ичида:

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, концернлари ўзларининг ушбу Қонунга зид бўлган меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига мазкур Қарорнинг 3-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилган топшириқлар бажарилишида иштирок этиш тавсия қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев



Халқ сўзи, 1992 йил 29 июль, 145(396)-сон


Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 344-модда