Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2013 й. 274-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2013 й.

N 274




ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ

БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 14 ва 18-моддаларига мувофиқ, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 3-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 4-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 5-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 6-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 7-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 8-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 9-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 10-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Ўзархив" томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом 13-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда тасдиқланган намунавий низомлар асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомларнинг тасдиқланишини таъминлашга ҳамда уларнинг ўз фаолиятини мазкур низомлар асосида ташкил этишига кўмаклашиш;

икки ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва фаолларининг малакасини оширишга доир ўқув семинарларини ўтказиш;

мазкур қарорнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ҳамда 2013 йил якуни ва 2014 йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклифлар киритиш тавсия этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолияти субъектларини, шу жумладан сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш ва тикиш бўйича устахоналар, халқ ҳунармандчилиги цехларини ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш (уларнинг фаолиятини тугатиш) тартиб-таомиллари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан биргаликда бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фойдаланиладиган муҳр ва штампларнинг намуналари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар, "Маҳалла посбони" жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 19 апрелдаги 180-сон қарорининг 3-банди ҳамда қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 549-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 10-сон, 71-модда