Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 30.09.2008 й. 551-I-сон "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2008 й.

N 551-I



ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ

РАИСЛАРИ (ОҚСОҚОЛЛАРИ) ВА УЛАРНИНГ

МАСЛАҲАТЧИЛАРИ САЙЛОВИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси ҳамда "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, шунингдек фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари ваколат муддати 2008 йил ноябрь-декабрь ойларида тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари 2008 йил ноябрь-декабрь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ташкил этилиши ҳамда ўтказилишини таъминласин.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда сайловни ўтказиш жараёнига мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жойлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги, "Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" принципини амалга оширишдаги ролини кучайтиришга қаратилган энг муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир сифатида қаралсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар режаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Сенат Кенгаши комиссияси деб юритилади) таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Сенат Кенгаши комиссиясининг асосий вазифалари деб белгилансин:

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда сайловни ўтказишни амалдаги қонун ҳужжатларига, очиқ ва ошкоралик демократик принципларига тўла мувофиқ ҳолда ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан тузиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар фаолиятини самарали тарзда мувофиқлаштириб бориш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти, уларнинг социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя этиш ишидаги тобора ортиб бораётган роли билан, шунингдек фуқаролар йиғинлари раисларини (оқсоқолларини) ва уларнинг маслаҳатчиларини ташкилотчилик лаёқатига, ҳаётий тажрибага ҳамда аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган шахслар орасидан сайлашга йўналтирилган сайлов ўтказилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш марказда ҳамда жойларда қандай бораётганлиги оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш;

аҳолини кўпроқ ташвишлантириб турган, сайловга тайёргарлик кўриш ва сайловни ўтказиш асносида фуқаролар томонидан кўтарилган ижтимоий, уй-жой ва маиший ҳамда бошқа соҳадаги масалаларни аниқлаш, уларни ҳал этишга қаратилган комплекс дастурлар ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

сайлов якунлари тўғрисида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари томонидан тақдим этилган ахборотларни умумлаштириш ва кўриб чиқиш, бу ахборотни кенг жамоатчилик эътиборига тезкорлик билан етказиш.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари 2008 йилнинг 10 октябрига қадар бўлган муддатда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар тузсин.


5. Қуйидагиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар таркибига "Маҳалла" жамғармаси, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий бўлинмалари вакилларини киритиш;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларга фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳлари фаолияти мувофиқлаштириб борилишини таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарур ҳолларда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига ўз сайлов округларида сайловолди тадбирларини ташкил қилишда фаол иштирок этиш;

оммавий ахборот воситаларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш юзасидан комиссияларга амалий ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этсин.


7. Сенат Кенгаши комиссияси ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги ахборотни умумлаштирсин ҳамда сайлов якунлари тўғрисида 2009 йилнинг 15 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот берсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                      И. Собиров






Ўзбекистон Республикаси

ОМ Сенати Кенгашининг

2008 йил 30 сентябрдаги

551-I-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари

қсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари

сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбир номи


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


1.

"Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қарорини матбуотда эълон қилиш


2008 йил

6 октябргача

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони

2.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, "Маҳалла" жамғармаси ҳудудий бўлинмалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари вакиллари иштирокида давра суҳбатлари ўтказиш


2008 йил

10 октябргача

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла" жамғармаси


3.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш


2008 йил

10 октябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари


4.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларни тузиш


2008 йил

15 октябргача

Шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳамда шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари


5.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги ҳамда "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари матнини брошюра шаклида ўн икки минг нусхада нашр этиб, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳлари ва комиссияларга жўнатиш


2008 йил

15 октябргача

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси


6.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил қилиш масалалари бўйича сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлари аъзолари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида амалий семинарлар ўтказиш


2008 йил

30 октябргача

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси


7.

Сайловнинг боришини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини тушунтириш бўйича "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида махсус рукнлар очиш


2008 йил

октябрь - декабрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари


8.

Туман ва шаҳарлардаги фуқаролар йиғинларида сайловни ташкил этиш ва ўтказиш жадвалларини тайёрлаш


2008 йил

30 октябргача

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари


9.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларига ҳовлилар, уйлар, кўчалар, маҳаллалар, мавзелар ва даҳалар вакилларининг йиғилишларини ўтказишда кўмаклашиш


2008 йил

20 октябргача

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари


10.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг бориши тўғрисида маълумот тайёрлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясига тақдим этиш


2008 йил

15 ноябрь,

1, 15 ва 25 декабрь

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари


11.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини чиқариш ҳамда бу ҳақдаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясига тақдим этиш


2009 йил

10 январгача

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари


12.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини умумлаштириб, уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига кўриб чиқиши учун тақдим этиш


2009 йил

15 январгача

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси


13.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш


2009 йил

25 январгача

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси


14.

Аҳолини кўпроқ ташвишлантириб турган масалаларни аниқлаш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш асносида фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар ва мулоҳазалар ҳақидаги ахборотларни умумлаштириш


2008 йил

1, 31 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар комиссиялари билан биргаликда


15.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ҳақидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг сайловни ўтказишда очиқ-ошкораликни таъмин этишга, фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ҳисоботлари муҳокамаси асносида аниқланган камчиликларни таҳлил қилишга тааллуқли масалаларига бағишланган давра суҳбатлари ўтказиш


2008 йил

декабрь -

2009 йил

январь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар комиссиялари билан биргаликда


16.

Сайлов якунлари бўйича фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг ва фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини оммавий ахборот воситаларида ёритиш механизмини мукаммаллаштиришга қаратилган фаолиятини такомиллаштиришга доир услубий тавсиялар ишлаб чиқиш


2009 йилнинг

биринчи

чораги


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, "Маҳалла" жамғармаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги






Ўзбекистон Республикаси

ОМ Сенати Кенгашининг

2008 йил 30 сентябрдаги

551-I-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари

қсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини

ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси

ТАРКИБИ

Комиссия раиси


Собиров Илгизар Матёқубович


-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

Комиссия раисининг ўринбосарлари


Ражабова Мавжуда Абдуллаевна

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси


Азимов Рустам Содиқович

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (келишувга мувофиқ)


Акбарова Фарида Шораҳимовна

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси (келишувга мувофиқ)


Комиссия аъзолари


Боқибоев Эркин Жўраевич

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси раиси


Саидов Акмал Холматович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси (келишувга мувофиқ)


Алимов Акром Маҳкамович


-

Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати раиси


Аҳмедов Анвар Акмалович


-

Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси раиси

Бобоев Абдураҳмон

Бобоевич

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Девонининг Назорат-ахборот бўлими мудири

Зиёев Ғолибшер

Мелибоевич


-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари


Норбоева Танзила Камоловна


-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси


Раҳматов Ўткир


-

"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари бош муҳаррири


Усмонов Маруф Шокирович


-

Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори


Холбоев Собир Баратович


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари


Хожиматов Минхожиддин Мирзажонович

-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 9-сон, 528-модда.