Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 51-ҚҚ-сон "16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақида тиббий хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 13.08.2009 й. Қарори (АВ томонидан 15.09.2009 й. 2005-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.09.2009 й.

N 2005

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.08.2009 й.

N 14


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.08.2009 й.

N 51-ҚҚ


ҚАРОРИ



16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб

топиш ҳақида тиббий хулоса бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 25 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. 16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақида тиббий хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг 2007 йил 12 июндаги "16 ёшгача бўлган болаларга ногиронликни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 6, 29/1-сон қарори (рўйхат рақами 1695, 2007 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 277-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўн кундан сўнг кучга киради.



Соғлиқни сақлаш вазири                                                 А. Икрамов



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б                                            А. Хаитов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 38-сон, 419-модда.