Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/23-18/04-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 14-сон, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 4-сон "Ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларда кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 09.10.2006 й. Қарори (АВ томонидан 14.11.2006 й. 1640-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.11.2006 й.

N 1640

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.10.2006 й.

N 01/23-18/04

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.10.2006 й.

N 14

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.10.2006 й.

N 4

ҚАРОРИ



Ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларда

кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 24 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-335-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. "Ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларда кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан сўнг кучга киритилади.

Давлат мулки қўмитаси раиси

Д. Мусаев

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Монополиядан чиқариш, рақобат

ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси раиси в.б.

Б. Улашов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 466-модда.