Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларда кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.11.2006 й. 1640-сон билан рўйхатга олинган 09.10.2006 й. Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/23-18/04-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 14-сон, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 4-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 14 ноябрда 1640-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитасининг, Иқтисодиёт

вазирлингининг, Монополиядан

чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг

2006 йил 9 октябрдаги

01/23-18/04, 14, 4-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ташкиллаштирилган биржадан ташқари

савдоларда кўчмас мулк объектларини

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Фуқаролик кодексига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкнинг ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларини ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом кўчмас мулкнинг давлат объектларини сотиш тартибига татбиқ этилмайди. Аукцион ва танлов савдоларида кўчмас мулкнинг давлат объектларини сотиш давлат активларини сотиш масалаларини тартибга солувчи ҳукумат қарорларига мувофиқ ўтказилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:


ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдолар - биржадан ташқари савдолар ташкилотчисини жалб этган ҳолда қонунга биноан белгиланган тартибда аукцион ва танлов савдоларини ўтказиш йўли билан кўчмас мулк объектларининг биржадан ташқари олди-сотди таомили;


сотувчи - ашё мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси;


биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси - кўчмас мулк мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси ёхуд ихтисослашган ташкилот;


савдолар иштирокчиси - Савдоларни ўтказиш комиссияси савдоларда иштирок этишга ижозат берган даъвогар;


аукцион савдолари (аукцион) - кўчмас мулк объектларини сотиш учун ташкил этиладиган биржадан ташқари савдолар тури, бунда уларга энг катта нархни таклиф қилган харидор мулкка эгалик ҳуқуқини олади;


танлов савдолари (танлов) - кўчмас мулк объектларини сотиш учун ташкил этиладиган биржадан ташқари савдолар тури, бунда харидордан харид қилинаётган объектга нисбатан муайян шартлар ва мажбуриятларга риоя қилиш талаб этилади.


2. Ташкиллаштирилган биржадан ташқари кўчмас мулк бозорида савдолар:

ҳуқуқий таъминлаш;

ошкоралик ва очиқ-ойдинлик;

барча иштирокчилар учун тенг иштирокни таъминлаш;

рақобатни таъминлаш ва рағбатлантириш;

ўзаро ҳисоб-китоблар кафолати қоидалари асосида амалга оширилади.


3. Аукцион ва танловлар очиқ ҳамда ёпиқ савдолар шаклида ўтказилади. Очиқ аукцион ва танловда савдога қўйилаётган объектни харид қилиш истагини билдирган исталган шахс иштирок этиши мумкин. Ёпиқ аукцион ва танловда сотувчи билан келишган ҳолда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ана шу мақсадда махсус таклиф этган шахсларгина иштирок этадилар.


4. Фақат бир иштирокчи иштирок этган аукцион ва танлов бўлиб ўтмаган ҳисобланади.



II. АУКЦИОН ВА ТАНЛОВЛАРДА

ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ


5. Аукцион ва танловда мазкур Низомда назарда тутилган меъёрларга мувофиқ исталган юридик ва жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.


6. Аукцион ва танловда иштирок

...