Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 08.06.2013 й. 12/8-сон "Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.06.2013 й. 2379-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.06.2013 й.

N 2379-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.06.2013 й.

N 12/8


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотларида аудит

текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда), "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 149-модда) ва "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 233-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 23 июндаги 19/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2379, 2012 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                             Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотларида аудит

текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг учинчи хатбошиси "тўғрилиги ва" деган сўзлардан кейин "бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Микрокредит ташкилоти аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик ташкилоти хизматлари ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.".


3. 17-бандда:

олтинчи хатбошидаги "талаб қилиши шарт." деган сўзлар "талаб қилиши;" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"аудиторлар ишининг сифати назорат қилинишини таъминлаши шарт.";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 26-банд "аудитор (аудиторлар)" деган сўзлардан кейин "ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 июль, 26-сон, 340-модда