Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.1996 й. 104-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни таъминлаш юзасидан Давлат дастурини тасдиклаш ҳақида" 1994 йил 16 июндаги 304-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.03.1996 й.
N 104
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК
АЛИФБОСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ
АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН
ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"
1994 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ 304-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Олий Мажлиснинг "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорини бажариш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни таъминлаш юзасидан янги таҳрирдаги Давлат дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар Давлат дастурини амалга оширишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Дастурнинг амалга оширилишининг бориши тўғрисида ҳар йили декабрь ойида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш Республика давлат комиссиясига ахборот тақдим этиб борилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.