Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 16.02.2013 й. 4/9-сон "Йўл патталарини бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 06.03.2013 й. 1115-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2013 й.

N 1115-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.02.2013 й.

N 4/9


ҚАРОРИ



"Йўл патталарини бериш ва улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон "Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 66-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 21 февралдаги 504-сон "Йўл патталарини бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1115, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 10 майдаги 504-1-сонли "Йўл патталарини бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1115-1, 2002 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 10-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 11 октябрдаги 504-2-сонли "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 21 февралдаги 504-сонли "Йўл патталарини бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1115-2, 2003 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 24-сон).


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                           Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 март, 10-сон, 135-модда