Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 21.06.2003 й. 13/7-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 03.07.2003 й. 1253-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2003 й.

N 1253




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.06.2003 й.

N 13/7


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан жисмоний шахслар-резидентларга

нақд хорижий валютани республика ҳудудидан

ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар

бериш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш тўғрисида


(2003 йил 13 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли "Валюта бозорини янада такомиллаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан резидент жисмоний шахсларга 5000 АҚШ долларига тенг микдордан ошувчи нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби ишлаб чиқилган ва мазкур меъёрий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган. Адлия вазирлигининг ушбу меьёрий ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифини инобатга олиб, Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга накд ҳорижий валюта мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида"ги Низом (янги тахрири) тасдиқлансин.

2. Валюта айирбошлаш операциялари Бош махсус бошқармасига (Б.Жумаев) мазкур меъёрий ҳужжатни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидаи ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Раис ўринбосари Ш. Тошмуродов зиммасига юклатилсин.



Марказий банк Раиси                                   Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси", 2003 йил, 9-10-сон