Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2007 й. 238-сон "Ўзбекистон Республикасида Корея экспорт-импорт банки ваколатхонасини очиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2007 й.

N 238



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

КОРЕЯ ЭКСПОРТ-ИМПОРТ БАНКИ

ВАКОЛАТХОНАСИНИ ОЧИШ

ТЎҒРИСИДА



Банк ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳамда Корея Республикаси иқтисодиётини интеграциялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Корея экспорт-импорт банкининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатхона очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Корея экспорт-импорт банки ваколатхонасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш тавсия этилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Корея экспорт-импорт банки ваколатхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги Корея экспорт-импорт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳамда банкнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси фаолиятига кўмаклашиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Корея экспорт-импорт банки ваколатхонасига офис учун бино бериш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев