Марказий банк Бошқарувининг 17.05.2003 й. 10/3 (290-14)-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 07.06.2003 й. 773-14-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.06.2003 й.
N 773-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
17.05.2003 й.
N 10/3 (290-14)
ҚАРОРИ
Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
"Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 3, 7 ва 51-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 февралдаги 76-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг маблағларини жам
...