Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситалар, номоддий активлар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисобини юритиш Тартиби (Марказий банкнинг 21.06.1997 й. 61-сонли йўриқномасига 8-илова (99-бандга)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкининг

1997 йил 21 июн 61-сонли

Йўриқномасига

8-ИЛОВА

(99-бандга)



Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситалар,

номоддий активлар, кам баҳоли ва тез эскирувчи

буюмлар ҳисобини юритиш

ТАРТИБИ


Асосий воситалар ва номоддий активлар (муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, дастурий таъминот, ноу-хау, савдо белгилари, "гудвил" ва бошқалар) балансда уларнинг дастлабки қиймати бўйича акс эттирилади.

Хорижий валютага сотиб олинган асосий воситалар, номоддий активлар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар (КБТЭБ) балансда сотиб олиш вақтидаги Марказий банкнинг курси бўйича миллий валютада акс эттирилади ҳамда хорижий валюта курси ўзгарганда қайта баҳоланмайди.



1. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ:


1.1. Асосий воситалар, лойиҳа-тадқиқот ишлари, қурилиш материаллари, меҳнат, биноларини реконструкциялаш билан боғлиқ харажатлар ва асосий воситаларни сотиб олиш билан боғлиқ капиталлаштириладиган бошқа харажатлар қуйидаги бухгатерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:


Дт 19909 Бошқа дебиторлик ҳисобварақлари

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи


а) Сотиб олинган бинолар (иморатлар) баҳосининг ҳисоби қуйидаги бухгалтерия ёзувида акс эттирилади:


Дт 16509 Банкнинг иморатлари - Бинолар ва бошқа қурилган иморатлар

Кт 19909 Бошқа дебиторлик ҳисобварақлари


б) Бино(иморат)ларнинг қурилиши (қайта таъмирланиши) билан боғлиқ харажатлар, лойиҳа-тадқиқот ишлари, меҳнат ва қурилиш материаллари қийматининг ҳисоби қуйидаги бухгалтерия ёзувида акс эттирилади:


Дт 16505 Тугалланмаган қурилишлар

Кт 19909 Бошқа дебиторлик ҳисобварақлари


в) Асосий воситалар (мебель, жоҳозлар, транспорт воситалари ва бошқа асосий воситалар) а) ва б) литерда кўрсатилган асосий воситалардан ташқари, қуйидаги бухгалтерия ёзувида акс эттирилади:


Дт 19923 Омбордаги асосий воситалар

Кт 19909 Бошқа дебиторлик ҳисобварақлари

1.2. Асосий воситалар фойдаланишга тайёр ҳолатда бўлса уларнинг умумий қиймати қабул қилиш далолатномалари асосида асосий воситалар ҳисоби юритиладиган тегишли ҳисобвараққа кирим қилинади:


Дт 16509 Банкнинг иморатлари - Бинолар ва бошқа қурилган иморатлар

Кт 16505 Тугалланмаган қурилишлар


16505 - "Тугалланмаган қурилишлар" ҳисобварағидаги қолдиқ (йил охирида бош банкда ва унинг филиалларида битказилмаган қурилиш ҳажмига мос келади) келаси йилга ўтказилади.

16505 - "Тугалланмаган қурилишлар" ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисобда ҳар бир объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақлар юритилади.

1.3. Агар асосий воситалар банк инфраструктурасини ривожлантириш доирасида сотиб олинган бўлса, уларнинг қийматини 30903 - "Умумий захира фонди" баланс ҳисобварағининг "Банк инфраструктурасини ривожлантиришга сарфланган маблағлар" номли шахсий ҳисобварағига кирим қилиш бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади:


Дт 30903 "Банк инфраструктурасини ривожлантириш фондига йўналтирилган маблағлар" ш/ҳ

Кт 30903 "Банк инфраструктурасини ривожлантиришга сарфланган маблағлар" ш/ҳ


1.4. Компьютернинг хотирасини/қувватини ошириш мақсадида унга қўшимча платалар ўрнатилса, компютернинг баҳоси қўшимча платаларнинг баҳосига ошади.

Компьютернинг хотирасини/қувватини ошириш/камайтириш мақсадида ундаги қўшимча платалар алмаштирилса, компютернинг баҳоси алмаштирилаётган платалар баҳоси фарқига ошади/камаяди.


2. БАНК БИНОЛАРИНИ ҚАЙТА БАҲОЛАШ:


Банк бинолари сотиб олинган вақтдан буён уларнинг бозор қиймати анча ошган ҳолларда бу бинолар қайта баҳоланади.

Асосий воситаларнинг баланс қиймати қайта баҳоланиши натижалари 31501 - "Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолангандаги қўшимча қий мат" баланс ҳисобварағида акс эттрилади.


Дт 16521 Банк иморатлари баҳосининг ўсиш қиймати

Кт 31501 Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолангандаги қўшимча қиймат



3. МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБДА ЕТКАЗИБ

БЕРИЛГАН АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ВА КБТЭБ

ҲАРАКАТИНИНГ ҚИЙМАТИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ.

Бош банкда:


Дт 16101 Бош банк/бўлимлар/агентликлардан олинадиган маблағлар

Кт 19921, 19923 Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар, асосий воситалар Филиалда:


Дт 19921, 19923 Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар, асосий воситалар

Кт 22202 Бош банк/бўлимлар/агентликларга тўланадиган маблағлар


Банкка келиб тушган асосий воситалар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар омборга қабул қилинади. Асосий воситалар фойдаланишга берилаётганда қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:


Дт 16*** Асосий воситанинг тегишли ҳисобварағи

Кт 19923 Омбордаги асосий воситалар


Бош банкнинг хоҳишига кўра ҳисобот даврининг охирида (ой, квартал, йил) банк бўлими бош банкка 22202 баланс ҳисобварағини қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали ёпади:


Дт 22202 Бош банк /бўлимлар/ агентликларга тўланадиган маблағлар

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи (16101 Бўлимлар /бўлимлар/ агентликлардан олинадиган маблағлар)


Бош банкда қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:


Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи (22202 Бош банкка тўланадиган

маблағлар)

Кт 16101 Бош банк /бўлимлар/ агентликлардан олинадиган маблағлар



4. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ

ИЖАРАСИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ.


4.1. Ижарага берувчида:


4.1.1. Асосий воситаларни ижарага бериш:


Дт 16549 Ижарага берилган асосий воситалар

Кт 165** Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари


Дт 165** Йиғилган эскириш суммаси - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари

Кт 16551 Ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси


4.1.2. Ижара тўловларини ундириш:


4.1.2.1. Ижара тўловларшш бўнак тарзида ундириш:


Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи

Кт 22896 Муддати сурилган бошқа даромадлар


Ҳисобот даврининг охирида ишлаб топилган қисми банк даромадларида қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали акс эттирилади:


Дт 22896 Муддати сурилган бошқа даромадлар

Кт 45901 Асосий воситаларнинг ижарасидан олинган даромадлар


4.1.2.2. Ижара тўловларини ҳисобот даврлари бўйича ундириш:


Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи

Кт 45901 Асосий воситаларнинг ижарасидан даромадлар


4.1.3. Узоқ муддатга ижарага берилган асосий воситаларни ижара муддатининг охирида қайтариш:


а) Дт 165** Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари

Кт 16549 Ижарага берилган асосий воситалар


б) Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи

Кт 29802 Бошқа кредиторлик ҳисобварақлари


в) Дт 29802 Бошқа кредиторлик ҳисобварақлари

Кт 165** Йиғилган эскириш суммаси - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари


г) Дт 16551 Ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси

Кт 165** Йиғилган эскириш суммаси - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари


4.2. Ижарачида:


4.2.1. Асосий воситалар узоқ муддатли ижарага олинган:


Дт 16515 Ижарага олинган ва мослаштирилган объектлар

Кт 29896 Ҳар хил мажбуриятлар


4.2.2. Ҳисобланган ижара тўловлари:


Дт 56202 Ижара тўлови

Кт 29802 Бошқа кредиторлик ҳисобварақлари


4.2.3. Ижарага берилган асосий воситаларнинг ҳисобланган эскириш суммаси:


Дт 56626 Ижарага олинган объектлардан фойдаланиш ва мослаштириш харажатлари - Амортизация

Кт 16519 Ижарага олинган ва мослаштирилган объектларнинг йиғилган эскириш суммаси


4.2.4. Тегишли жойга ўтказилган ижара тўловлари:


Дт 29802 Бошқа кредиторлик ҳисобварақлари

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи


4.2.5. Ижарага олинган асосий воситаларни ижара муддати охирида ижара берувчига қайтариш:


4.2.5.1. Узоқ муддатга ижарага олинган асосий воситаларнинг балансдан чиқарилиши:


а) Дт 29896 Ҳар хил мажбуриятлар

Кт 16515 Ижарага олинган ва мослаштирилган объектлар


б) Дт 16519 Ижарага олинган ва мослаштирилган объектларнинг йиғилган эскириш суммаси

Кт 29802 Бошқа кредиторлик ҳисобварақлари


4.2.5.2. Ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши суммасининг ижара берувчига ўтказилиши:


Дт 29802 Бошқа кредиторлик ҳисобварақлари

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи



5. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ЭСКИРИШ

СУММАСИ ҲИСОБИНИ ЮРИШИ.


Асосий воситаларнинг эскириш суммаси фақат фойдаланилаётган асосий воситалар учун ҳисобланади.

Асосий фаолиятга тааллуқли бўлган ва бўлмаган асосий воситаларга ҳисобланадиган эскириш суммасининг ҳисоби алоҳида шахсий ҳисобва-рақларда юритилади.

5.1. Асосий воситаларнинг эскириш суммаси улардан фойдаланиладиган бутун давр мобайнида ойлар бўйича мутаносиб равишда операцион ҳаражатларга киритилади. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 декабрдаги 469-сонли Қарорининг 15-иловасига мувофиқ асосий воситалар гуруҳлари бўйича амортизация ажратмалари меъёрларидан фойдаланилади:


а) ойлик эскириш суммасини ҳисоблаш:


Асосий воситаларнинг дастлабки қиймати =.________х амортизация меъёри % да       100 х 12


б) Ҳисобланган эскириш суммасини банкнинг харажатларига ўтказиш:


Дт 566** Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақларининг эскириш суммаси бўйича харажатлар

Кт 165** Йиғилган эскириш суммаси - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари


5.2. Қайта баҳоланган асосий воситалар баҳосининг ўсиш қиймати бўйча эскириш суммаси ҳисобланади:


Дт 56606 Банк иморатлари баҳоси ўсиш қийматининг эскириш суммаси

Кт 16525 Банк иморатлари баҳоси ўсиш қийматининг йиғилган эскириш суммаси


5.2.1. Йил охирида юқорида айтиб ўтилган баҳонинг ўсиш қиймати бўйича эскириш суммасига тенг миқдордаги сумма "Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолангандаги қўшимча қиймат" ҳисобварағидан "Тақсимланмаган фойда" ҳисобварағига ўтказилади:


Дт 31501 Бошлағич қийматига нисбатан қайта баҳолангандаги қўшимча қиймат

Кт 31203 Тақсимланмаган фойда



6. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ.


Банк асосий воситалари чиқиб кетиши қуйидаги тарзда амалга оширилади:

- уларни энг баланд нарх таклиф этган харидорга сотиш йўли билан. Асосий воситани сотишдан келиб тушган тушумнинг ушбу асосий воситанинг балансдаги қийматидан юқори ёки пастлигига қараб фойда ёки зарар бўлиши мумкин;

- бепул бериш йўли билан;

- тўлиқ эскириши туфайли ҳисобдан чиқариш йўли билан;

- табиий офат, авария ёки ёнғин натижасида.

Ҳисобдан чиқарилаётган асосий воситаларнинг қолдиқ қийматини аниқлаш;


Дт 165** Йиғилган эскириш суммаси - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари

Кт 165** Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари


Дт 16525 Банк бинолари баҳоси ўсиш қийматининг йиғилган эскириш суммаси

Кт 16521 Банк иморатлари баҳосининг ўсиш қиймати


6.1. Банкнинг асосий воситаларни сотиши.


6.1.1. Сотув нархи - Бинонинг қолдиқ қийматидан юқори:


Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи

Дт 31501 Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолангандаги қўшимча қиймат

Кт 165** Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари

Кт 16521 Банк иморатлари баҳосининг ўсиш қиймати

Кт 45*** Асосий воситалар ва жиҳозларни сотиш ёки ёки алмаштиришдан олинган фойда.


6.1.2. Сотув нархи - Бинонинг қолдиқ қийматидан кам:


Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи

Дт 55902 Асосий воситалар ва жиҳозларни сотиш ёки алмаштиришдан кўрилган зарар

Дт 31501 Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолангандаги қўшимча қиймат

Кт 165** Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари

Кт 16521 Банк иморатлари баҳосининг ўсиш қиймати

6.2. Табиий офат (авария ёки ёнғин)дан кейин яроқсиз ҳолга келган асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш:


Дт 55902 Асосий воситалар ва жиҳозларни сотиш ёки алмаштиришдан кўрилган зарар

Дт 31501 Бошлағич қийматига нисбатан қайта баҳолангандаги қўшимча қиймат

Кт 16521 Банк иморатлари баҳосининг ўсиш қиймати

Кт 165** Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари



7. БОШҚА СУБЪЕКТЛАРГА БЕПУЛ БЕРИЛГАН

(ОЛИНГАН) АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


7.1. Асосий воситалар бепул берилганда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилиши лозим:


а) эскириш суммасига:


Дт 165ХХ Йиғилган эскириш суммаси - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари

Кт 165XX Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари


б) қолдиқ қиймат суммасига:


Дт 19929 Муддати сурилган бошқа харажатлар

Кт 165ХХ Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари


в) Муддати сурилган харажатлар асосий воситалардан фойдаланиш муддати ёки уларнинг амортизацияланиши меъёрларига мутаносиб равишда ҳар ойда банк харажатига ўтказилади:


Дт 55995 Бошқа фоизсиз харажатлар

Кт 19929 Муддати сурилган бошқа харажатлар


7.2. Асосий воситалар бепул олинганда қуйидаги операциялар бажарилади:


а) баланс қиймати суммасига:


Дт 165ХХ Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари

Кт 22896 Муддати сурилган бошқа даромадлар


б) муддати сурилган даромадлар асосий воситалардан фойдаланиш муддати ёки уларнинг амортизацияланиши меъёрларига мутаносиб равишда ҳар ойда банк даромадига ўтказилади:


Дт 22896 Муддати сурилган бошқа даромадлар

Кт 45994 Бошқа фоизсиз даромадлар


Бепул олинган асосий воситаларга ҳисобланадиган эскириш суммаси бошқа асосий воситаларники каби ҳисобланади:


Дт 566ХХ Асосий воситаларнинг эскириш суммаси

Кт 165 XX Йиғилган эскириш суммаси - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварақлари



8. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ.


8.1. Номоддий активларни сотиб олиш.


8.1.1. Сотиб олинган номоддий активлар қийматини тўлаш:


Дт 19909 Бошқа дебиторлик ҳисобварақлари

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи


8.1.2. Номоддий активларни кирим қилиш:


Дт 16541 Номоддий активлар


Кт 19909 Бошқа дебиторлик ҳисобварақлари


8.2. Амортизацияни ҳисоблаш.


Номоддий активлар қиймати 56618 - "Номоддий активларнинг амортизация суммаси" ҳисобварағининг дебети ва 16545 - "Номоддий активларнинг йиғилган амортизация суммаси" ҳисобварағининг кредитида улар хизмат қиладиган бутун муддат мобайнида ҳар ойда амортизация ажратмалари ўтказиш йўли билан ҳисобдан чиқарилади.


Дт 56618 Номодций активларнинг амортизация суммаси

Кт 16545 Номоддий ахтивларнинг йиғилган амортизация суммаси


8.3. Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш.


8.3.1. Номоддий актив маънавий эскириши муносабати билан ҳисобдан чиқарилади:


Дт 16545 Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси

Дт 55910 Бошқа мулк/активни сотиш ёки алмаштиришдан кўрилган зарар

Кт 16541 Номодций активлар


8.3.2. Номоддий актив хизмат муддати тугаганидан кейин ҳисобдан чиқарилади:


Дт 16545 Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси

Кт 16541 Номодций активлар



9. КБТЭБНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


КБТЭБ бир йил учун белгиланган, реал эҳтиёждан келиб чиқиб тузилган смета доирасида сотиб олинади.


9.1. КБТЭБни сотиб олиш:


а) Девонхона буюмлари ва бошқа анжомлар қийматини тўлаш:


Дт 19909 Бошқа дебиторлик ҳисобварақлари

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи


б) КБТЭБни кирим қилиш:


Дт 19921 Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ва бошқа қимматликлар

Кт 19909 Бошқа дебиторлик ҳисобварақлари

9.2. Тегишли бўлинмаларга омбордан КБТЭБ бериш:


Дт 56406 Девонхона, офис ва хўжалик буюмлари

Кт 19921 Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ва бошқа қимматликлар

Бунда КБТЭБнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг сақланишини назорат қилиш асосий воситаларнинг ҳисобини юритиш каби, лекин тизимдан ташқарида олиб борилади.

Омбордан берилаётганда қиймати тўла-тўкис банк харажатларига ўтказиладиган КБТЭБ рўйхатини банклар улардан фойдаланиш муддати ва қийматига қараб, мустақил равишда белгилайдилар.