Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 16.11.1998 й 533-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 21.06.1997 й. 61-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.1998 й

N 533




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

21.06.1997 й.

N 61



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Марказий банк томонидан "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 51-моддасига, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 41-моддасига, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддасига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, банклар учун мажбурий бўлган бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



КИРИШ


1. Банклар тизимида бухгалтерия ҳисоби юритиш ишини тўғри ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки бухгалтерия ҳисоби ва назоратнинг пухта йўлга қўйилиши банкнинг ўз вазифаларини тўғри бажаришини таъминлайди. Бунинг учун бухгалтерлардан муайян билимлар, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг асосий тамойиллари ҳамда услубларини тушуниш талаб қилинади.


2. Ушбу йўриқномада бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари, бухгалтерия аппаратининг тузилиши, мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда ҳужжатлар оборотини йўлга қўйиш усуллари тўғрисида кўрсатмалар берилган; банк операциялари ҳисобини юритиш ва уларни назорат қилиш қоидалари киритилган; халқаро андозалар асосида бухгалтерия ҳисоботини тузиш ҳамда бошқа банк операцияларини бажариш ҳажмлари ва тартиби белгиланган, шунингдек қуйидагиларни таъминлаш мақсад қилиб қўйилган:

- ҳисоб-китоблардаги маблағлар айланишини тезлаштириш, мижозларга тез ва пухта хизмат кўрсатиш, хисоб-китоб, касса, валюта, кредит ҳамда бошқа банк операцияларини тўғри бажариш;

- бажарилган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ўз вақтида ҳамда аниқ акс эттирилишига эришиш;

- банкдан чиқаётган ҳужжатларни тегишлича расмийлаштириш ва бунинг натижасида улардан бу ҳужжатлар борган жойда фойдаланилишини енгаллаштириш, шунингдек, бошқа банкларда ушбу хужжатлар билан операциялар бажарилаётганда ҳамда улар хизмат кўрсатувчи мижозлар ҳисоби юритилаётганда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларнинг, қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш;

- банкдаги пул маблағлари, моддий бойликлар, шунингдек, қатъий ҳисобда турадиган бланкалар кам чиқиши, ортиқча ҳамда қонунга хилоф равишда сарфланишининг олдини олиш;

- банк мансабдор шахсларининг ўрнатилган тартибга зид равишда банк операцияларини амалга оширганликларини, қимматликлар ва ҳужжатларни йўқотиб қўйиш ҳамда шу каби бошқа ҳолларда уларнинг жавобгарлигини ҳужжатлар билан асослаш;

- операцияларни амалга ошириш ва расмийлаштиришни маълумотлар тўплаш орқали қонунийлиги ҳамда тўғрилигини текшириш имкониятини берилиши;

- банкда иш куни тартибига қатьий риоя этилиши;

- замонавий компьютер техникаси воситаларидан кенг кўламда фойдаланиш асосида банк операцияларини амалга ошириш улар ҳисобини юритиш ҳамда ҳисоботлар тузиш учун меҳнат ва маблағ сарфини камайтириш;


3. Йўриқномада ва унинг иловаларида берилган операцияларни амалга ошириш, расмийлаштириш, ҳисобини юритиш ва назорат қилиш тўғрисидаги кўрсатмалар барча банклар учун мажбурийдир. Банк доирасида ҳужжатларнинг ўтиш тартиби бош бухгалтер томонидан мазкур банк иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда (йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар айланишининг асосий қоидаларига амал қилинган ҳолда) белгиланиши мумкин.


4. Бухгалтерия иши ва бухгалтерия ҳисобини юритишни ташкил этишнинг йўриқномада баён этилган тартиби компьютер техникаси қўлланиладиган шароит асосида кўзда тутилган.


5. Бош китобдаги ҳисобварақлар учун кодлаш тизими беш хонали бўлиши лозим. Ҳисобварақларни осон қабул қилиш ва эслаб қолиш мақсадида актив ҳисобваракларнинг кодлари тоқ, пассив ҳисобваракларники эса жуфт қилиб белгаланган. Баланс ҳисобварақларида ҳисоб икки ёқлама ёзув усулида юритилади. Операциялар маблағларнинг ҳаракатидан қатъий назар, амалга оширилган куни бухгалтерия ҳисобида акс этирилади.


6. Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобваракларида ҳисоб икки ёклама ёзув усулида юритилади. Бунда ҳар бир ёки бир нечта кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига мос келувчи контр-ҳисобварақлар мавжуд. Баланс ҳисоботида ва шу каби бошқа ҳисоботларда фақат асосий кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари акс эттирилади. Бу ҳисоботларда контрҳисобрақамлар акс эттирилмайди.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Тижорат банкларининг ҳисобвараклар режасида келтирилган баланс ҳисобварақлари ҳамда кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари номенклатураси, ҳисобварақларнинг тавсифи барча банклар учун ягона ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг рухсатисиз ўзгартирилмайди. Ҳисобварақлар режасидаги ҳамма ҳисобварақлар актив ёки пассивдир, шунга мувофиқ актив ва пассив ҳисобварақлари алоҳида баҳоланади ва ёйилган тарзда қайд этилади.



I ҚИСМ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ИШИ ВА ҲУЖЖАТЛАР

АЙЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


I боб. Банкларнинг бухгалтерия аппарати тузилиши


8. Банкнинг бухгалтерия аппарати ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларини расмийлаштириш, назорат қилиш ҳамда банк операцияларини қайд этиш билан шуғулланувчи ходимларни ўз ичига олади. Бухгалтерия аппаратига банкнинг бош бухгалтери раҳбарлик қилади. У банк тизимининг бош бухгалтерлари тўғрисидаги Низом (Ушбу йўриқноманинг 1-иловаси) асосида иш олиб боради.


9. Бухгалтерия аппарати ходимларининг аниқ вазифаларини банкнинг бош бухгалтери белгилайди.


10. Йирик банкларда бухгалтерия ҳисоби бўлимлари ташкил этилиши мумкин. Ташкил этиладиган бўлимлар сони амалга оширилаётган операциялар ҳажмига ва уларнинг автоматлаштирилганлик даражасига боғлиқ бўлади.


11. Бухгалтерия ходимларига муайян ҳисобварақларни юритиш ёки алоҳида операцияларни амалга ошириш ишлари бириктириб қўйилади. Бу ҳолат ҳисобварақларни бухгалтерия ходимлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш ҳисоби юритиладиган махсус дафтарда расмийлаштирилади. Мазкур дафтарда уларга тилхат билан берилган штамплар изи ҳам акс эттирилади. Ходим касал бўлиб қолган ҳолда унинг иши бошқа ходимга топширилади. Ушбу ҳолда ишларни тақсимлаш дафтарига тегишли ёзувлар киритилади. Ҳисобвараклар бухгалтерия ходимлари ўртасида шундай тақсимланиши керакки, бунда битта хўжалик юритувчи субъектнинг депозит ва қисқа муддатли ссуда ҳисобварақлари битта бухгалтерия ходими томонидан юритилиши лозим.


12. Банклараро ҳисоб-китоблар ва банкнинг ички ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг ҳисобини юритиш махсус бўлимларга топширилиши ёки бу операцияларни яхши тушунадиган ҳисоб юритувчи алоҳида ходимлар зиммасига юклатилиши лозим.


13. Ёрдамчи ва бош китобларда операцияларни қайд этиш, дастурли-компьютер тизимида ҳисоботлар тузиш ишларига раҳбарлик қилиш банк бош бухгалтерига, у бўлмаган вақтда, банк раҳбарининг буйруғига кўра унинг ўринбосарига топширилади. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш банк бош бухгалтери томонидан амалга оширилади.


14. Ҳар бир банкда ходимларнинг лавозим вазифалари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши лозим. Мазкур лавозим вазифаларининг нусхалари ходимларга улар ушбу нусхани олганликлари тўғрисидаги рўйхатга имзо қўйгандан кейингина берилади. Бухгалтерия аппаратининг асосий вазифалари рўйхати мазкур йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.



II боб. Иш куни ва ҳужжатлар айланишини ташкил этиш


15. Бухгалтерия ходимларининг иш куни шундай ташкил этилиши лозимки, бунда келаётган ҳисоб-китоб-пул ҳужжатлари ўз вақтида ижро этилиши ҳамда улар ҳисобвараклар бўйича бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиб, кундалик баланс тузилиши керак.


16. Банкларда иш куни ва ҳужжатлар айланишини ташкил этишда қуйидаги асосий талаблар ўрнатилади:

- иш кунининг биринчи ярмида (бу вақт операция куни дейилади) банкка келиб тушган барча ҳисоб-китоб-пул ҳужжатлари шу куннинг ўзида қабул қилиниши, расмийлаштирилиши ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттирилиши лозим. Операция куни тугагандан кейин банкка келиб тушган ҳисоб-китоб-пул ҳужжатлари, кейинги иш кунида мижозларнинг ҳисобварақларига киритилади.

- операция куни давомида мижозлардан ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларини бевосита бухгалтерия ходимларининг ўзлари қабул қилиб оладилар. Операция кунидан ташқари вақтда ҳужжатлар банкка махсус қурилмалар (қутилар) орқали топширилиши мумкин. Улардаги ҳужжатлар камида ҳар соатда бир марта олинади;

- операциялар ҳажмини тартибга солиб туриш учун ҳар бир банкда доимий равишда банкка катта микдорда тўлов ҳужжатлари такдим этиб турадиган асосий мижозлардан ҳужжатларни қабул қилиш графиги белгиланади;

- жисмоний шахсларнинг (турли бадалларни топширувчи фуқароларнинг, омонатчиларнинг) ҳисоб-китоб ва касса операциялари ушбу операцияларни бажарувчи бухгалтерия ходимлари томонидан операция куни давомида амалга оширилади;

- барча ҳисоб-китоб-пул ҳужжатлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан амалга ошириладиган тўловлар, жумладан бюджетга ажратмалар ва иш ҳақи учун тўловлар фақат ушбу ҳисобварақларда маблағ бўлган тақдирда амалга оширилади.


17. Юқорида баён этилганларни ҳисобга олиб, ҳар бир банкда мижозларга хизмат кўрсатиш ва ҳужжатлар айланиши графиги тузилади. Унда хўжалик юритувчи субъектларга ҳисоб-китоб-касса хизматлари кўрсатишнинг аниқ вақти (оралиғи) ҳамда уларни қайта ишловчи барча участкалардан ҳужжатлар ўтадиган вақт кўрсатилади. Мижозларга хизмат кўрсатиш ва ҳужжатлар айланиши графигини банк раҳбари тасдиқлайди.


18. Банкларда бухгалтерия ходимлари иш куни режими тўғрисидаги намунавий кўрсатмалар ушбу йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган.



III боб. Банкнинг ички назорати


19. Банк операциялари амалга оширилаётганда уларнинг қонуний расмийлаштирилиши ҳамда маблағлар ва қимматликларнинг бут сақланиши тегишлича назорат қилинишини таъминлаш лозим.


20. Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари қабул қилинаётганда ходим тақдим этилган ҳужжат белгиланган шаклдаги бланкда ёзилганини, банк кўзда тутган барча реквизитлар тўлдирилганини, кўрсатилган банк реквизитлари тўғрилигини, муҳр изи ва имзолар банкка берилган намуналарга мос келишини текшириши шарт. Ушбу текширишлардан кейин ҳужжат ижро этиш санаси кўрсатилган ҳолда банк ходимининг имзоси билан тасдиқланади.


21. Қўшимча назорат қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг ҳар икки нусхаси назоратчига ёки бош бухгалтерга топширилади ва назорат визаси олинганидан кейин ижрога қабул қилинади.


22. Қуйидаги ҳисобварақлар ва операциялар билан боғлиқ ҳисоб-китоб-пул ҳужжатлари назоратчи ходим томонидан текширилиши ва имзоланиши лозим:


а) ҳисоб-китоб-пул ҳужжатлари:

- мижозларнинг топшириғисиз амалга ошириладиган операциялар хусусан асосий тўлов билан бирга ундирилмаган пеня суммасини олишга доир ордерлар;

- иккиламчи талаб қилиб олингунча ҳисобварақлар (субҳисобвараклар)даги қолдиқларни ўтказиш бўйича ордерлар;

- суммалар юбориладиган манзилни ўзгартириш ва қайтариб юбориш ҳамда, банкнинг вакиллик ҳисобварағи билан боғлиқ ордерлар;

б) ҳисоб-китоб-пул ҳужжатлари ва аналитик ҳисоб ёзувлари;

- Фуқаролар ва ҳарбий хизматчиларнинг жамғарма депозит ҳисобварақлари бўйича;

- ҳисоб-китоб операцияларининг амалга оширилиш қоидаларини бузганлик учун мижозлардан жарималар ундириш бўйича;

- қимматбаҳо металлар, банкнинг асосий воситалари, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар; банкнинг хўжалик ҳисобидаги корхоналари билан ҳисоб-китоблар; банкнинг дебиторлари ва кредиторлари (фақат дебет бўйича); банкнинг вакиллик ҳисобварағи орқали ўтказилган аникланиш жараёнидаги суммалар; хўжалик материаллари; келгуси давр харажатлари; операцион ҳамда бошқа даромад ва харажатлар;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномада кўзда тутилган ҳолларда давлат бюджети ҳисобварақлари бўйича;

- ваколатли шахсларнинг депозит ҳисобварақлари бўйича;

- хусусий шахсларнинг ссуда ҳисобварақлари бўйича;

- Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Марказий банкининг алоҳида қарорларига кўра амалга ошириладиган бошқа ҳисобварақлар ва операциялар бўйича.


23. Банк капитали, хорижий операциялар, қимматбаҳо металлар, йўлдаги кассага юборилган қўшимча маблағлар ва ундаги ортиқча маблағлар, кўрилган фойда ва зарарлар, зарарга ўтказилган қарзлар бўйича ордерлар, шунингдек депозит, ссуда ва бошқа ҳисобварақларни ёпиш бўйича ордерлар, бухгалтерия ҳисобида йўл қўйилган хатоларни тузатиш ордерларига бош бухгалтер ёки унинг муовини назорат имзосини қўйиши лозим.

Хорижий операциялар бўлимлари бор банкларда хорижий операцияларга оид ордерларга шу бўлимларнинг бошлиқлари назорат имзосини қўядилар.


24. Пул омборларида сақланаётган пул ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда жўнатиш ордерлари, резерв фондлар билан бўладиган операциялар бўйича ордерлар ижрочилар ва бош бухгалтердан ташқари банк раҳбари ва касса мудири томонидан ҳам имзоланиши лозим.


25. Накд пулсиз банк операциялари амалга оширилаётганда ҳужжатлар айланиши ва назоратнинг ушбу бўлимда баён этилган асосий қоидаларига риоя этилиши лозим.

Ҳисобварақни юритувчи бухгалтер ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганини, шу жумладан ҳисобварақни тасарруф этувчиларнинг имзолари ва муҳр изи тақдим этилган намуналарга мос келишини ҳамда ҳисобварақдан унинг маблағини ҳисобдан чиқариш мумкинлигини, яъни ҳисобварақдаги маблағ қолдиғи етарлилигини текширганидан кейин ҳужжатни бухгалтерия ёзувини амалга ошириш учун қабул қилади. Ушбу текширувнинг амалга оширилишини тасдиқлаш учун бухгалтерия ходими ҳужжатни ва унинг нусхаларини имзолашдан олдин солиштириб, бир хил эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Ҳужжатнинг охирги нусхаси бухгалтернинг шахсий штампи босилган ҳолда мижозга қайтарилади. Ушбу нусха ҳужжатлар ижро учун қабул қилинганини тасдиқловчи тилхат вазифасини бажаради.


26. Ҳисобварақлар бўйича операциялар қўшимча назорат қилиниши керак бўлган ҳолларда маблағларни бир ҳисобварақдан бошқасига нақд пулсиз ўтказиш бўйича ҳужжатларни ўз имзоси билан расмийлаштирган бухгалтер ҳужжатнинг ҳар икки нусхасини назоратчига топширади.

Назоратчи устав фаолиятига асосланиб, амалга оширилаётган операциялар тўғрилигини текширади, ҳамда ҳужжатнинг биринчи ва иккинчи нусхаларининг бир-бирига тўлиқ мос келишига ишонч ҳосил қилгандан кейин, уларни имзолайди ва биринчи нусхасини операцияларни дебетда акс эттириш учун қайта ишлашга, иккинчи нусхасини эса кредитланаётган шахсий ҳисобварақни юритувчи бухгалтерга жўнатади.


27. Бухгалтерлар амалга оширган чиқим касса операциялари марказлашган тартибда назоратчи томонидан назорат қилинади. Назоратчининг иш жойи имкони борича кассага яқин бўлиши лозим. Чиқим операцияларини назорат қилиш шундай ташкил этилиши лозимки, бунда қуйидагалар истисно этилсин:


а) нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар бўйича тўловни амалга ошириш, чекларга қўйилган имзо ва муҳр изи тақдим этилган намунадагисига мос келмаганда ҳамда шу мижозга тегишли бўлмаган чек дафтарчадан ёзиб берилган чеклар бўйича тўловни амалга ошириш;

б) чеклар ва бошқа чиқим касса ҳужжатлари тегишли операция ходимлари ва банк назоратчисини четлаб ўтган ҳолда тўғридан-тўғри кассага келиб тушиши;

в) касса ҳужжатларига асоссиз тузатиш ва қўшимчалар киритилиши.


28. Кирим ва чиқим касса журналлари компьютер техникаси ёрдамида тузилади (бунга имконият бўлмаса, қўлда ёзиб борилади). Унда мижознинг ҳисобварағи, кирим ва чиқим ҳужжатининг рақами ҳамда унинг суммаси кўрсатилиши лозим.


29. Назоратчининг кассирдан тилхат олиб чиқим касса ордерлари бўйича тўловни амалга ошириш учун кассага бериш тартиби банкнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан белгиланади.


30. Кирим касса операциялари бўйича ҳужжатлар айланиши шундай ташкил этилиши лозимки, бунда кассага пул амалда келиб тушганидан кейингина мижозларга квитанциялар берилиши ҳамда ушбу суммалар уларнинг ҳисобварақларига кирим қилиниши лозим.


31. Бухгалтерия ходими томонидан қабул қилинган ёки тузилган кирим касса ордерига ушбу ходим томонидан имзо қўйилади. Банк ходимларидан қабул қилинаётган маблағларни банкнинг ички ҳисобварақларига кирим қилинаёганда кирим касса ордери икки нусхада тўлдирилади ва уларнинг бири квитанция вазифасини бажаради.

Бухгалтерия ходими кассадан кассирнинг имзоси қўйилган андозали бланклар комплектидаги ордерни қайтариб олгач, кассирнинг ордердаги имзоси ҳақиқийлигини унинг намунасига солиштириб текширади ҳамда операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун уни ишлов бериш мақсадида тизим бўйича ўтказади.


32. Банкнинг ваколатли мансабдор шахсларининг ижро учун қабул қилинаётган ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларидаги имзолари ҳақиқийлигини текшириш учун тегишли ходимларда уларнинг имзолари намунаси бўлиши лозим.

Назоратчилар банк ходимлари имзолари намуналарининг, шунингдек мижозлар тақдим этадиган ҳужжатларга қўйиладиган имзолар ва муҳр излари намуналарининг ўзларида турадиган нусхаларидан фойдаланишлари лозим. Назоратчиларга бухгалтерия ходимлари фойдаланадиган мижозларнинг имзолари ва муҳр излари намуналари ҳамда банк ходимлари имзоларининг намуналари кўрсатилган нусхадан фойдаланиш тақиқланади.

Тўловга тақдим этиладиган чекларнинг рақамларини текшириш мақсадида банк мижозларга берган пул чеклари рақамларини ижрочи ва назоратчилардаги мижозларнинг имзолари ҳамда муҳр излари намунаси кўрсатилган карточкада қайд этилади.

Депозит, бюджет ёки ссуда ҳисобварағининг очилиши бош бухгалтер ёки унинг муовини томонидан "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида"ги йўриқномага мувофиқ аризага қўйилган банк раҳбарининг имзоси асосида очилади ва расмийлаштиради. Ҳисобварақ очилганидан кейин имзолар ва муҳр изи намуналари кўрсатилган карточка банкнинг тегишли ходимларига берилади.

Имзолар ва муҳр изи намуналари кўрсатилган карточкалар амалдаги ҳисобварақпар бўйича алмаштирилганда янги намуналарни бухгалтерия ходимлари қабул қилиб оладилар ва ушбу карточкалар бекор қилинганлари билан бирга бош бухгалтерга ёки унинг муовинига (агар унга буйруқ билан шундай ҳуқуқ берилган бўлса) тақдим этадилар. Бош бухгалтер ва унинг муовини ўз навбатида ҳужжатларни текшириб, ўз имзоси билан тасдиқлайди.


33. Ҳисобварақ ёпилганда, шунингдек корхона номи ёки ҳисобварақ рақами ўзгарган ҳолларда ҳисобварақ эгаси чек дафтарчаларини фойдаланилмаган чеклар ва уларнинг милклари (корешоклари) билан бирга аризага қўшиб банкка қайтаришлари шарт. Аризада қайтарилаётган фойдаланилмаган чеклар рақамлари кўрсатилади. Агар ҳисобварақ ёпилаётган бўлса, аризада ҳисобварақ ёпилаётган кундаги ҳолатга кўра ҳисобварақдаги маблағ қолдиғи, шунингдек бу қолдиқ қаерга ўтказилиши ва кредитланадиган ҳисобварақ рақами кўрсатилиши лозим.


34. Ёпилаётган, шунингдек бошқа банкларга ўтказилаётган ҳисобварақлар бўйича фойдаланилмаган чекларни мижозлардан фақат бош бухгалтер ёки унинг муовини қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бош бухгалтер ва унинг муовини топширилган ҳар бир чекнинг имзо қўйиладиган қисмини қирқиб олиш йўли билан уларни дарҳол сўндириши лозим. Шундан кейингина чеклар тегишли ходимга берилади. Бу ходим дастурий йўл билан ҳисобварақни ёпиш учун ордер тайёрлаши ҳамда уни текшириш ва имзолаш учун монетор орқали бош бухгалтерга ёки унинг муовинига тақдим этиши шарт. Бу ордер операция кунининг якуни чиқарилганидан кейин шахсий ҳисобварақ билан бирга топширилади.


35. Ҳисобварақлар банк фармойишига кўра ёпилаётганда ва улардаги тегишли маблағлар қолдиғи "Бошқа дебиторлик ҳисобварақлар"ига кирим қилинганда банк бош бухгалтери ёки унинг муовини ёпилаётган ҳисобварақдан мижозга охирги марта кўчирма берилган кундан буён ушбу ҳисобвараққа киритилган барча ёзувларни ҳужжатлар бўйича синчиклаб текшириши, ссуда ва банк хизматлари учун ҳисобланган ҳамда тўланган фоизларни инобатга олган ҳолда чиқарилган охирги қолдиқнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши ва ёпилаётган шахсий ҳисобвараққа тегипши ёзувларни киритиб, имзо чекиши шарт.


36. Банк бош бухгалтери муҳрлар, штамплар ва бланкларни уларнинг йўқолишига ёки бошқа мақсадларда ишлатилишига йўл қўйилмайдиган тарзда сақланиши ҳамда фойдаланиши устидан назоратни таъминлашга мажбур. Банк муҳрлари ва бурчакли штампларининг ҳисоби уларни сақлаётган шахслар фамилияси ва лавозими кўрсатилган махсус дафтарда юритилади. Дафтар варақлари рақамланган, боғланган ва банк муҳри, банк раҳбари ҳамда бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши ва банк раҳбарининг ёки унинг хоҳишига кўра бош бухгалтер сейфида сақланиши лозим.

Банк ходимларининг иш жойлари шундай жойлаштирилиши керакки, бунда мижозлар ва бошқа бегона шахслар банкнинг муҳрлари, штапмлари, ҳужжатлари ва бланкларини ололмаслиги лозим.


37. Банк ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоятларни ва бошқа хатларни мижозлардан банк экспедицияси (махсус ажратилган шахслар) ёки шахсан раҳбарнинг ўзи ёки бош бухгалтер қабул қилади. Бу тартиб эълонлар осиб қўйиш йўли билан мижозларга маълум қилиниши лозим. Бухгалтерия ходимларига бундай хатларни қабул қилишлари тақиқланади.


38. Назоратни ташкил этиш ҳамда бухгалтерия ва касса ишларининг барча участкаларида унга амал қилинишини ҳар куни кузатиб бориш бош бухгалтер зиммасига юклатилади.

Банк раҳбари бухгалтерия иши ҳолатини умумий кузатиш билан бир қаторда баланс ва ҳисоботлар ўз вақтида тузилишини текшириб бориши, мижозларнинг ҳисобварақларига маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши ҳамда ҳисобдан чиқарилишини мунтазам назорат қилиб туриши шарт.


39. Кейинги назорат бухгалтери банк раҳбари тасдиқлаган режага мувофиқ, бухгалтерия ишининг алоҳида участкаларини мунтазам равишда кейинги назоратдан ўтказиб туриши шарт.

Банклар раҳбарлари ва бош бухгалтерларининг хоҳишига кўра бошқа мутахассислар ҳам текширувларга жалб этилиши мумкин.

Текширувлар навбатдаги текширувдан ўтказиладиган участкалар ҳамда уларни ўтказиш ҳажми ва вақти кўзда тутилган режаларга мувофиқ ўтказилади. Режалар тузилаётганда охирги вақтларда қайси участкалар тафтиш қилингани ёки ўрганилгани, шунингдек қайси участкаларда тафтиш, ўрганиш ва текширувлар ўтказилганда жиддий камчиликлар аниқлангани ҳамда такрорий текширув ўтказиш зарурлиги инобатга олинади.

Алоҳида ходимлар ёки бўлимлар иши текширилганда уларнинг барча вазифалари ва мажбуриятлари қамраб олинади. Бундай текширувлар ҳар ярим йилда камида бир марта ўтказилади.

Шу билан бир қаторда банк бухгалтерия ходимларининг бир турдаги муайян вазифаларини қандай бажараётганликларини тематик текширувдан ўтказиб туриш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг алоҳида кўрсатмаларининг (айниқса янги келган алоҳида кўрсатмаларнинг) бажарилишини текшириб туриш тавсия қилинади. Кейинги текширувларнинг намунавий тематикаси ва усуллари ушбу йўриқноманинг 4-иловасида берилган.


40. Кейинги текширувлар натижалари қисқача маълумотномалар билан расмийлаштирилиши лозим; банкларнинг раҳбарлари кейинги текширув вақтида аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотни олганликларидан кейин уч кунлик муҳлат ичида бу маълумотномани бухгалтерия аппарати ходимлари иштирокида шахсан кўриб чиқишлари ва ушбу камчиликларни келтириб чиқарадиган ҳолларни бартараф этиш учун зарурий чора-тадбирларни кўриши лозим. Камомадлар, талон-тарож қилиш, шунингдек мансабни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар аниқланганда банк раҳбари икки кун ичида материалларни тергов органларига топшириши шарт.


41. Бош бухгалтер ва назорат ходими кейинги мунтазам текширувлар вақтида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилишини кузатиб боришлари ва зарур ҳолларда такрорий текширув ташкил қилишлари шарт.



II ҚИСМ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ


I боб. Бош ва ёрдамчи китоблар


1-бўлим. Умумий кўрсатмалар


42. Бухгалтерия ҳисобининг жаҳон амалиётида ва ҳисоб юритишнинг халқаро андозаларида жамлама ҳисоб ўрнига Бош китоб, аналитик ҳисоб ўрнига эса ёрдамчи китоблар қўлланилади.

Ушбу ҳолатда китоб деб ҳисобварақлар гуруҳи аталади. Бош китоб (БК) бу банк молия ҳисоботларида (баланс ҳисоботи, даромад ва харажатлар тўғрисида ҳисоботи ва бошқалар) кўрсатиладиган ҳисобварақлар гуруҳидир.

Бош китобдаги ҳисобварақлар умумий маълумотни акс эттиради, лекин батафсил маълумот билан таъминламайди.


43. Бирламчи бухгалтерия операциялари ҳисобварақлар гуруҳи батафсил маълумот берадиган ёрдамчи китобларда акс эттирилади. Бош китобда эса биринчи навбат баланс ҳисобварақлари бўйича жамлама маълумотлар қайд этилади. Ёрдамчи китоб ҳисобварақларига нисбатан олганда Бош китоб ҳисобварақлари назорат ҳисобварақлари ҳисобланади. Ёрдамчи китобдаги якуний суммалар ҳар куннинг охирида, шунингдек ой охирида, янги ойнинг биринчи куни ҳолатига кўра уларнинг Бош китобдаги назорат суммаси балансдаги билан бир хил бўлиши лозим.

Бош китобнинг назорат ҳисобварақларидаги маълумотлар ёрдамчи китобдаги тегишли ҳисобварақларнинг якуний суммалари билан таққосланади. Агар дастлабки ёзувларда хато бўлмаса, суммалар тенг чиқади.


44. Хорижий валютадаги операциялар бўйича Бош ва ёрдамчи китоблар ҳар бир валютанинг тури бўйича алоҳида-алоҳида юритилади.



2-бўлим. Мижозлар томонидан амалга ошириладиган

операцияларнинг ҳисобини юритиш тартиби


45. Мижозлар томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг ҳисоби ҳар бир турдаги маблағлар ва қимматликлар бўйича очиладиган шахсий ҳисобварақларда (карточкалар, китоблар, журналларда) юритилади. Бунда уларнинг мақсади, шунингдек ҳисобварақ эгалари кўрсатилади.


46. Ҳисобварақларнинг рақами 20 хонали бўлиб, уларни рақамлаш тартиби ушбу йўриқноманинг 5-иловасида берилган.


47. Мижозларнинг шахсий ҳисобварақлари бирламчи ҳужжатлар асосида дастурий йўл билан икки нусхада тайёрланади. Иккинчи нусха шахсий

...